Эронга визани кимлар соддалаштирилган тартибда олиши мумкин - ТИВ изоҳи

© Sputnik / Зафар ХалиловМИД Узбекистана
МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Эрон соддалаштирилган виза режимини жорий қилди. Энди виза олишга берилган ариза 3 иш куни ичида кўриб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистон-Эрон ўртасида соддалаштирилган виза режими жорий этилди. Мазкур виза режимидан кимлар фойдаланиши мумкинлиги юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Қобулжонов изоҳ берди.
Ўзбекистон ва Эрон ҳукуматлари ўртасида ишбилармон ва илмий доиралар вакиллари ҳамда сайёҳлик гуруҳлари учун виза бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги битим 13 октябрдан кучга кирди.
Ҳужжатга кўра, томонлар паритет асосда ва миллий қонунчилик қоидаларига мувофиқ томонлар давлатларининг ишбилармон ва илмий доиралари вакиллари, шунингдек, туристик гуруҳлари учун виза беришнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилади.
Соддалаштирилган виза режими қуйидагиларга тегишли:
Ишбилармон доиралар вакиллари - бир томон давлатининг бошқа томон ҳудудида инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи фуқаролари;
Илмий доиралар вакиллари - бир томон давлатининг бошқа томон ҳудудида фан ва илмий фаолиятни амалга оширувчи фуқаролари;
Туристик гуруҳ - бир томон давлатининг бир вақтнинг ўзида бошқа томон ҳудудига туристик мақсадларда кирувчи 5 (беш) дан 20 (йигирма) кишигача бўлган фуқаролари.
Томонлар давлатларининг ваколатли органлари иштирокчи давлатларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли ҳужжатларни олгандан сўнг, уларни 3 иш куни ичида кўриб чиқади.
Ҳужжатлар маъқулланган тақдирда виза бериш учун тасдиқнома расмийлаштиради.
Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалар қуйидаги визаларни тақдим этади:
Ишбилармон доиралари вакиллари учун амал қилиш муддати 6 ойгача бўлган кўп марталик кириш визаси;
Илмий доиралар вакиллари учун 1 ойгача амал қиладиган виза;
Туристлар гуруҳлари таркибидаги фуқаролари учун 30 кунгача бўлган туристик виза.
Алоҳида ҳолларда, агар қўшимча кўриб чиқиш талаб этилса, виза бериш муддати 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Битим Эрон президентининг 14-16 сентябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида имзоланган.
Ҳужжат 11 моддадан иборат бўлиб, унинг кучга кириши икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, туризм, фан ва илмий фаолият соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Янгиликлар лентаси
0