https://sputniknews.uz/20221013/ayrim-tovarlarga-bojxona-bojining-nol-stavkasi-qollaniladi-29094716.html
Айрим товарларга божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади
Айрим товарларга божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади
Sputnik Ўзбекистон
Саноат ишлаб чиқаришида қўшимча қулайликлар яратилади. 13.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-13T15:09+0500
2022-10-13T15:09+0500
2022-10-13T15:09+0500
иқтисод
қарор
божхона
божхона божи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/1c/25720676_0:154:3093:1893_1920x0_80_0_0_95b629c1bf34e27bfcc8dc1948d2e0ad.jpg
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. 2025 йил 1 январга қадар айрим хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи ноль ставкада қўлланилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 октябрь куни имзолаган 392-сон қарорида белгиланган.Қарорга кўра, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими доирасида барча ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини тўлаш талаби бекор қилинади.2023 йил 1 январдан бошлаб:- асбоб-ускуналар сотиб олиш (сотиш) бўйича шартномада монтаж ва ишга тушириш-созлаш хизматлари, ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа хизматлар қиймати кўрсатилмаган ҳолларда бозор қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади;- мазкур хизматларни кўрсатганлик учун норезидентнинг солиқ солинадиган даромадини шартнома қийматининг 20 фоизига тенг деб ҳисоблашнинг амалдаги тартиби бекор қилинади.Ўзбекистон ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва ҚҚСдан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига иловага мувофиқ технологик асбоб-ускуналар киритилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/1c/25720676_180:0:2911:2048_1920x0_80_0_0_5750d09c1f264dbdf9f97c39b230ac7d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, қарор, божхона, божхона божи
иқтисод, қарор, божхона, божхона божи
Айрим товарларга божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади
Саноат ишлаб чиқаришида қўшимча қулайликлар яратилади.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. 2025 йил 1 январга қадар айрим хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи ноль ставкада қўлланилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 октябрь куни имзолаган 392-сон қарорида
белгиланган. Қарорга кўра, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими доирасида барча ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини тўлаш талаби бекор қилинади.
2023 йил 1 январдан бошлаб:
- асбоб-ускуналар сотиб олиш (сотиш) бўйича шартномада монтаж ва ишга тушириш-созлаш хизматлари, ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа хизматлар қиймати кўрсатилмаган ҳолларда бозор қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади;
- мазкур хизматларни кўрсатганлик учун норезидентнинг солиқ солинадиган даромадини шартнома қийматининг 20 фоизига тенг деб ҳисоблашнинг амалдаги тартиби бекор қилинади.
Ўзбекистон ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва ҚҚСдан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига иловага мувофиқ технологик асбоб-ускуналар киритилди.