Захарова Ғарбни Aфғонистон ҳисобларини блокдан чиқаришга чақирди

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФОфициальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова, архивное фото
Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2022
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ расмий вакили инсонпарварлик ёрдамини сиёсий шароит билан боғлашни номақбул деб билишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Россия Ғарбни Aфғонистон Марказий банки ҳисобларини бутунлай блокдан чиқаришга чақирмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова брифингда маълум қилди.
Шунингдек, у инсонпарварлик ёрдамини сиёсий шароит билан боғлашни номақбул деб билишини таъкидлади.
Мария Захарованинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Aфғонистонни можародан кейин қайта тиклаш бўйича мажбуриятлардан бўйин товламоқда, афғон активларини блокировка қилишда давом этмоқда ва шу орқали маҳаллий ҳокимиятларни иқтисодиётни тиклаш, хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш учун ресурслардан маҳрум қилмоқда.

“Биз ғарбликларни Марказий банк ҳисобларини имкон қадар тезроқ блокдан чиқаришга чақирамиз. Бундан ташқари, инсонпарварлик ёрдамини ҳар қандай сиёсий шароит билан боғлашни номақбул деб ҳисоблаймиз”, - дейди у.

Захарова Афғонистондаги мавжуд вазият ва афғон иқтисодиётининг тикланиши учун Вашингтон тўлиқ жавобгар эканлигини қўшимча қилди.
Янгиликлар лентаси
0