Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги корхоналар нечта

Oбуна бўлиш
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 октябрь ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 768 тани ташкил этган.
Ўзбекистондаги хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони бўйича Россия етакчи – 2 764 та. Июль ойида уларнинг сони 2654 та эди.
Умуман олганда, кейинги 5 йилда республикада хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони 2,8 бараварга ошди.
Етакчи ўринни 18,7% улуши билан ҳамон Россия эгаллаб турибди. Кейинги ўринларда Туркия (14,2%) ва Хитой (14%).
Янгиликлар лентаси
0