Оғир атлетикачи Достон Ёқубов ОЧда олтин ва бронза медалларини қўлга киритди

© Миллий олимпия қўмитасиДостон Ёқубов
Достон Ёқубов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2022
Oбуна бўлиш
Оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ёқубов мусобақани 2 та олтин ҳамда 1 та бронза медаллари билан якунлади.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Достон Ёқубов Манама шаҳрида (Баҳрайн) бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида 2 та олтин ҳамда 1 та бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
-73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Достон Ёқубов даст кўтариш машқида 140 кг билан бронза медалга сазовор бўлди.
У силтаб кўтаришда 182 кг ва икки курашда 322 кг билан олтин медалларни ўз номига расмийлаштириб қўйди.
© Миллий олимпия қўмитасиДостон Ёқубов
Достон Ёқубов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2022
Достон Ёқубов
Шу тариқа Ёқубов мусобақани 2 та олтин ҳамда 1 та бронза медаллари билан якунлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Адҳамжон Эргашев Осиё чемпионатида 3 та олтин медалга сазовор бўлганди. Эргашев (-67 кг) даст кўтариш машқида 138 кг, силтаб кўтаришда 176 кг, икки ку бўйича эса 314 кг натижа қайд этган.
Янгиликлар лентаси
0