Номаълум мусулмон масжид қурилиши учун 30 миллион рубль хайрия қилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишПразднование Курбан-Байрама в городах России
Празднование Курбан-Байрама в городах России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2022
Oбуна бўлиш
Ўз исмини ошкор қилишни истамаган мусулмон Набережне Челни шаҳрида жоме масжиди қурилиши учун 30 миллион рубль миқдорида хайрия қилди.
ТОШКEНТ, 12 окт – Sputnik. Ўз исмини ошкор қилишни истамаган мусульмон Россиянинг Набережние Челни шаҳрида жоме масжиди қурилиши учун 30 миллион рубл хайрия қилди. Бу ҳақида РИА Новостига шаҳар имом-мухтасиси Альфас Гайфуллин маълум қилди.
"Ўтган куни мусулмонлардан бири Набережне Челнида жоме масжиди қурилиши учун 30 миллион рубль миқдорида хайрия қилди. Биз учун бу ҳайратланарли ҳодиса, албатта. Лекин у киши ўз номи сирлигича қолишини истади. Бу ҳар бир мўминнинг ҳуқуқи ва иродаси”, - деди Гайфуллин.
Имом айтишига кўра, хайрия қилинган маблағ ҳатто жамиятда айрим баҳс-мунозараларга сабаб бўлган.
"Баъзилар ушбу хайрия маблағи бир гуруҳ мусулмонлар томонидан бир неча ой давомида жамланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишган эди. Бироқ текширув ушбу маблағ бир киши номидан келганини кўрсатди", - деди агентлик манбаси.
Набережне Челни собори масжиди мажмуаси қурилишини қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори Уэл Хусаинов ҳам Набережне Челни собори масжиди қурилиши учун маблағ бир шахсдан тушганини тасдиқлади.
“Пуллар собор масжидининг учта катта гумбазини қуриш ва ўрнатишга сарфланади”, — деди Хусаинов.
Янгиликлар лентаси
0