Европанинг Ўрта асрга қайтишига Россия айбдор эмас – Путин

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в международном форуме "Российская энергетическая неделя"
Президент РФ В. Путин принял участие в международном форуме Российская энергетическая неделя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2022
Oбуна бўлиш
Россия президенти "Россия энергетика ҳафтаси” форумида сўзлаган нутқида“Шимолий оқимлар”даги қўпорувчиликлар, Россия энергиядан воз кечгани учун инқирозни бошдан кечираётган Европа мамлакатлари мавзусига тўхталди.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин “Россия энергетика ҳафтаси” форумида нутқ сўзлади. Sputnik Россия раҳбари чиқишидаги асосий фикрларни жамлади.

“Шимолий оқимлар”даги қўпорувчиликлар ва бундан манфаатдорлар

Путиннинг сўзларига кўра, “Шимолий оқимлардаги” қўпорувчилик ҳаракатлари ортида Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларни барбод қилишга ва Европани заифлаштиришга интилаётганлар турибди.
Россия раҳбари “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2” газ қувурларидаги портлашлардан манфаатдор ва фойда кўрувчи АҚШ эканлиги ҳаммага маълум эканини таъкидлади. Чунки у энди ўз энергия ресурсларини юқори нархларда Европага етказиб бериши мумкин.
Путин “Шимолий оқимлардаги” ҳодисаларни халқаро террорчилик акти эканига шубҳа йўқлигини маълум қилди. Бу газ қувурларини таъмирлаш мумкин, бироқ агар улардан кейин фойдаланишдан маъно бўлса ва хавфсизлик таъминланса.

Европанинг Ўрта асрларга қайтишига Россия айбдор эмас

Россия етказиб бериш бўйича тузилган шартномаларда белгиланган ҳажмда энергея ресурсларини етказиб беришга тайёр. Шунингдек, Европага куз-қиш мавсумида қўшимча газ ҳам етказиб беришга тайёр. Қарор қабул қилиш Европа мамлакатлари раҳбариятлари томонида.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, Европа мамлакатлари ҳукуматлари ўз хатолари оқибатларини Россияга ағдаришга уринишмоқда. Бироқ Россия европаликлар Ўрта асрлардагидек ўтин ғамлашни бошлашганида айбор эмас.
“Оддий европаликлар жабр кўряпти. Бир йил ичида уларнинг электр энергия ва газ нархи ҳисоблари уч баравардан зиёд бўлди. Аҳоли Ўрта асрлардагидек қишга ўтин ғамлашга тушди. Бунга Россиянинг нима алоқаси бор? Ва улар ўз хатоларини доимо бировларга тўнкашга уринишади, ҳозирги ҳолатда Россияга. Яна бир бор таъкидламоқчиманки, ўзлари айбдор”, - деди Путин.

Билиб қўйинг: Россия ўз зарарига нефть сотмайди

Путин Россия энергия ресурсларига чекланган нархи белгиланиши эҳтимоли ҳақида тўхтатиб, мамлакат ўз зарарига ҳеч нарса сотмаслигини қатъий таъкидлади.
“Биз ўз зараримизга ишламаймиз. Буни билиб қўйинг”, - деди у.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, ОПЕК+ нинг нефть қазиб олишни қисқартириш қарор фақат дунё бозори мувозанатини тартибга солишга қаратилганини урғулади. Нефть ва газ қазиб олишга сармоя киритиш сўнгги йилларда 15 йил ичидаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетган ва бу махсус операция билан боғлиқ эмас.
Россия раҳбари Ғарб бошқа мамлакатларга қарши янги соҳаларда чекланган нарх киритмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмаслигини айтди, бу дунё иқтисодиётини барбод қилади.
Янгиликлар лентаси
0