Захарова Боррелга Украина атрофидаги инқирозни ЕИнинг ўзи келтириб чиқарганини эслатди

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМария Захарова, архивное фото
Мария Захарова, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2022
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ расмий вакили ЕИ дипломатия раҳбарининг Европа фаровонлиги “Россиянинг арзон энергиясига асослангани” ҳақидаги гапларига муносабат билдирди.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Европа Иттифоқининг (ЕИ) ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррелга Украина атрофидаги бутун инқирозни Брюссель “ўзи, ўз қўллари билан ясаганини” эслатди.
Захарова шу тариқа ЕИ дипломатия раҳбари Жозеп Боррелнинг Европа фаровонлиги “Россиянинг арзон энергиясига асослангани” ва ЕИ иқтисодиёти энди жиддий қайта қуришларга муҳтожлиги ҳақидаги сўзларига муносабат билдирган.

“ЕИ дипломатия раҳбари Евроиттифоқ буларнинг баридан АҚШ манфаатлари йўлида ишлаган ўзининг сиёсий элитаси ва кўп сонли Европа амалдорлари армияси сабаб маҳрум бўлганини қўшимча қилишни унутди. Украина атрофидаги бутун инқирозни Брюссель ўзи, ўз қўллари билан ясади”, - дея ёзди Россия ТИВ расмий вакили ўзининг телеграм каналида.

Шунингдек, дипломат ўз постига Европа дипломатиясининг собиқ раҳбари, Буюк Британия вакиласи Кэтрин Эштон суратини илова қилган.
“Жаноб Боррель, Украинада ЕИ ва АҚШнинг бевосита аралашуви билан содир этилган конституцияга қарши давлат тўнтарилиши вақтида майданда вақтичоғлиқ қилаётган ўтмишдошингиз суратини эсдаликка олиб қўйинг”, - дея ёзган Захарова.
Янгиликлар лентаси
0