Запорожье АЭСи Россия энергетика тизимига уланди – Рогов

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишГлавное административное здание Запорожской атомной электростанции.
Главное административное здание Запорожской атомной электростанции.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2022
Oбуна бўлиш
Рогов: Запорожье AЭС Россия энергетика тизимига уланган, Украина билан ҳеч қандай алоқа йўқ.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Запорожье AЭС ўз эҳтиёжларини қондириш учун Россия энергетика тизимига уланган, Украинадан оқим йўқ. Бу ҳақда “Биз Россия билан биргамиз” ҳаракати раиси, Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов маълум қилди.
“Запорожье AЭС Россия энергетика тизимига уланган, Украина билан ҳеч қандай алоқа йўқ, ҳеч қандай оқим амалга оширилмайди. AЭС бизнинг томондан электр узатиш линиялари орқали қувватланади. AЭСнинг энергияга бўлган эҳтиёжи Россия электр энергияси ҳисобидан таъминланади”, деди Рогов РИA Новостига.
Унинг сўзларига кўра, атом электр станциясида дизел генераторлари ўчирилган, улар учун ёқилғи ҳажми тўлдирилмоқда.
Запорожье АЭС Днепрнинг чап қирғоғида, Энергодар ёнида жойлашган. Бу блоклар сони бўйича энг катта ва Европадаги энг кучли атом электр станциясидир. Март ойидан бери АЭС россиялик ҳарбийлар томонидан қўриқланади. Россия ТИВ маълумотларига кўра, бу ядровий ва радиоактив материалларнинг сизиб чиқишининг олдини олиш учун зарур. Украина ҳарбийлари Энергодар, унинг атрофидаги қишлоқлар ва шаҳарга туташ Запорожье АЭС ҳудудини мунтазам равишда ўққа тутишда давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0