https://sputniknews.uz/20221011/ozbekiston-diplomatik-aloqa-ornatgan-davlatlar-soni-142-taga-etdi-29030499.html
Ўзбекистон дипломатик алоқа ўрнатган давлатлар сони 142 тага етди
Ўзбекистон дипломатик алоқа ўрнатган давлатлар сони 142 тага етди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Гайана Кооператив Республикаси билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. 11.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-11T16:55+0500
2022-10-11T16:55+0500
2022-10-11T16:55+0500
сиёсат
ўзбекистон
дипломатик муносабатлар
гайана кооператив республикаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0b/29030346_0:65:800:515_1920x0_80_0_0_0c2c5c42cc7d66940f96a773906eefd4.jpg
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Гайана Кооператив Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 142-давлат бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, кеча, 10 октябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммунике имзоланган.Икки давлат ҳукумати номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов ва Гайана Кооператив Республикасининг БМТдаги доимий вакили Каролайн Родригес Биркет имзолаган.Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқлаган. Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини излаш учун икки томонлама алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилган.“Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Жанубий Америка давлатлари билан ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлди”, - дейилади хабарда.
ўзбекистон
гайана кооператив республикаси
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0b/29030346_14:0:787:580_1920x0_80_0_0_d199f55f2e5073cc9c3fdb5ac9dfb63b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, дипломатик муносабатлар, гайана кооператив республикаси
сиёсат, ўзбекистон, дипломатик муносабатлар, гайана кооператив республикаси
Ўзбекистон дипломатик алоқа ўрнатган давлатлар сони 142 тага етди
Ўзбекистон Гайана Кооператив Республикаси билан дипломатик муносабатлар ўрнатди.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Гайана Кооператив Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 142-давлат бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Қайд этилишича, кеча, 10 октябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммунике имзоланган.
Икки давлат ҳукумати номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов ва Гайана Кооператив Республикасининг БМТдаги доимий вакили Каролайн Родригес Биркет имзолаган.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқлаган. Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини излаш учун икки томонлама алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилган.
“Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Жанубий Америка давлатлари билан ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлди”, - дейилади хабарда.