Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Организмни ёшартирадиган маҳсулотлар

© © Depositphotos / bit245правильное питание
правильное питание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2022
Oбуна бўлиш
Мутахассис организмнинг қариш жараёнларини секинлаштирувчи ва ҳар бир инсон рационида бўлиши керак бўлган маҳсулотларни айтди.
Тери ва суякларга инсон ёшини билдириб туради. Шунингчун, ёшликни сақлашда, тери саломатлигида коллаген моддасига бой маҳсулотлар ниҳоятда фойдали. Бунда балиқ гўштидан тайёрланган шўрва истеъмол қилиш яхши натижа беради.

Ёнғоқнинг саломатлик учун фойдали жиҳатлари кўп. Омега -3 моддасининг кўплиги туфайли хотирани мустаҳкамлайди. Шунингдек, ёнғоқ таркибида в6 витамини бўлиб, у когнитив касалликлардан ҳимоя қилади. Юрак-қон томир тизими саломатлиги ва мияда қон айланишини яхши таъминлайди.

Фундук, ер ёнғоқ, қовоқ уруғи, бодом рух моддаси манбаи. У организмнинг турли касалликларга қарши курашишига ёрдам беради. Зарчўва (куркума) зиравори ҳам иммунитетни мустаҳкамлайди. Унда антиоксидантлар кўп бўлиб, ортиқча вазн ташлашда ҳам фойдали.

Стрессдан халос бўлишда женьшень ўсимлиги ҳам ёрдам беради. Ўсимликдан тайёрланган дамлама асаб тизимини тинчлантиради. Артериал қон босими, қонда шакар миқдорини меъёрлаштиради.

Кальций - муҳим моддалардан бири. Суяк ва тишлар саломатлигини сақлашдан ташқари, у йўғон ичак саратони касаллигига чалинмасликда ҳам фойдали. У сут маҳсулотлари, айниқса - пишлоқда кўп. Дуккаклилар, қуруқ меваларда, фундук ёнғоғи, хандон пистада етарлича миқдорда кальций бор.
Брокколи, исмалоқ ва қора шоколад - магний етишмовчилигида жуда фойдали. Магний моддаси учун таблеткалар қабул қилиш шарт эмас, шунчаки нут ёнғоғи истеъмол қилинса етарли.
Шунингдек, ҳайвон гўштлари ҳақида унутмаслик лозим. Чунки инсон организми учун В12 витаминида бошқа манбалар йўқ. Бунинг учун балиқ, қизил балиқ ейиш керак. В12 витамини иммунитетни мустаҳкамлайди, организм тўқималарини янгилайди, хотирани мустаҳкамлайди ва кўпгина касалликларнинг олдини олади.
Янгиликлар лентаси
0