“Markets Insider”: Европа Россия энергия ресурсларидан воз кечишга қодир эмас

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишГазопровод высокого давления от Елабуги до Нижнекамска
Газопровод высокого давления от Елабуги до Нижнекамска - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2022
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Европа иттифоқи (ЕИ) Россия энергия ресурсларидан воз кечиш истагига қарамай, уларнинг асосий харидори бўлиб қолмоқда, дея ёзади “Markets Insider” нашри.
CREA (Энергия ва тоза ҳаво тадқиқотлари маркази) маълумотларига кўра, февралдан буён ЕИ Россия энергия ресурслари импортига 100 миллиард евродан зиёд сарфлаган. Мартдан сентябрь охиригача харид 50 фоизга камайган, аммо сумма ҳозиргача йириклигича қолмоқда, дея таъкилайди нашр шарҳловчиси Инь Танг.
“Ёқилғи нархи кўтарилиши Россиянинг энергетика соҳасидаги даромадлари экспорт ҳажми қисқарганига қарамасдан, ўтган йилги кўрсаткичлардан сезиларли ошишини англатади”, - дейилади хабарда.
Ғарб мамлакатлари Москвага қарши санкция киритишгани ва Россия ёқилғисидан воз кечишганлари сабаб энергия ресурслари нархи кўтарилиши ва инфляция авж олишига дуч келишди.
Эрдоған Европага газ етказиб берилишининг чекланиши оқибатларидан огоҳлантирди
Янгиликлар лентаси
0