https://sputniknews.uz/20221011/margilonda-ananaviy-atlas-bayrami-festivali-bolib-otadi-29021290.html
Марғилонда анъанавий "Атлас байрами" фестивали бўлиб ўтади
Марғилонда анъанавий "Атлас байрами" фестивали бўлиб ўтади
Sputnik Ўзбекистон
Фестивалда Марғилонга Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши қарори билан Ҳунармандлар шаҳри мақоми берилиши кутилмоқда. 11.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-11T13:04+0500
2022-10-11T13:04+0500
2022-10-11T13:04+0500
маданият
фестивал
ҳунармандлар
марғилон шаҳри
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/13/28347340_0:4:1110:628_1920x0_80_0_0_20a24f65d027bfc7a28d331bb90bb45c.jpg
ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. 20-22 октябрь кунлари Фарғонанинг Марғилон шаҳрида Халқаро “Атлас байрами” V анъанавий тўқимачилик фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Ҳунарманд” уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, фестивалда Марғилонга Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши қарори билан Ҳунармандлар шаҳри мақоми берилиши кутилмоқда.Тадбирда Россия, Хитой, Испания, Франция, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатларнинг усталари, рассомлари, соҳа мутахассислари иштирок этади.Мазкур фестиваль Фарғона вилояти ҳокимлиги, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Марғилон шаҳар ҳокимлиги томонидан бошқа халқаро ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этилмоқда.Таъкидланишича, жорий йилда фестивал дастури сезиларли равишда кенгайтирилган. Унда бутун Ўзбекистондан иштирок этадиган ҳунармандлар ўз маҳоратини намойиш этади. Ёш ҳунармандлар учун таниқли усталар иштирокида анъанавий каштадўзлик, табиий бўяш, либослар дизайни бўйича маҳорат сабоқлари ташкил қилинади.
https://sputniknews.uz/20220930/yorqin-nafis-va-serjilo-xon-atlas-2022-festivali--foto-28675646.html
марғилон шаҳри
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/13/28347340_135:0:975:630_1920x0_80_0_0_00c8fbb570cb57cd1961d94b439d49da.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, фестивал, ҳунармандлар, марғилон шаҳри
маданият, фестивал, ҳунармандлар, марғилон шаҳри
Марғилонда анъанавий "Атлас байрами" фестивали бўлиб ўтади
Фестивалда Марғилонга Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши қарори билан Ҳунармандлар шаҳри мақоми берилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. 20-22 октябрь кунлари Фарғонанинг Марғилон шаҳрида Халқаро “Атлас байрами” V анъанавий тўқимачилик фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Ҳунарманд” уюшмаси матбуот хизмати
хабар берди. Қайд этилишича, фестивалда Марғилонга Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши қарори билан Ҳунармандлар шаҳри мақоми берилиши кутилмоқда.
Тадбирда Россия, Хитой, Испания, Франция, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатларнинг усталари, рассомлари, соҳа мутахассислари иштирок этади.
Мазкур фестиваль Фарғона вилояти ҳокимлиги, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Марғилон шаҳар ҳокимлиги томонидан бошқа халқаро ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этилмоқда.
Таъкидланишича, жорий йилда фестивал дастури сезиларли равишда кенгайтирилган. Унда бутун Ўзбекистондан иштирок этадиган ҳунармандлар ўз маҳоратини намойиш этади. Ёш ҳунармандлар учун таниқли усталар иштирокида анъанавий каштадўзлик, табиий бўяш, либослар дизайни бўйича маҳорат сабоқлари ташкил қилинади.