Лавров: америкаликлар де-факто Украинадаги можарода аллақачон иштирок этишмоқда

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишСергей Лавров, архивное фото
Сергей Лавров, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2022
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазири Америка Киев режимини қурол-яроғ билан таъминлаб келаётганига эътибор қаратди.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Америка томони де-факто аллақачон Украинадаги можарода иштирок этмоқда ва Киев режимни қурол-яроғ билан таъминламоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "Россия-1" телеканали дастурига берган интервьюсида маълум қилди.
“Ўйлайманки, де-факто америкаликлар аллақачон бу урушда иштирок этишмоқда. Улар нафақат Зеленский (Украина президенти) ва унинг режимини қурол-яроғ билан таъминлашяпти, улар сунъий йўлдошлардан олинган разведка маълумотларини ҳам тақдим этишмоқда”, - деди Лавров АҚШ президенти Жо Байденнинг Киевни мудофаа учун барча зарурий нарсалар, жумладан, ҳаво ҳужумига қарши тизимлар билан таъминлашда ёрдам беришда давом этиши ҳақидаги ваъдаларига муносабат билдираётиб.
Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, тижорат сунъий йўлдошлари ҳам Киев неонацист режимининг ҳарбий режаларига кўмаклашмоқда.

АҚШнинг музокаралар учун таклифлари

Лавров Москва Вашингтондан Украина бўйича музокаралар учун жиддий таклифлар олмаганини қайд этди. Шу билан бирга у Америка томонининг Россия гўёки Украина бўйича музокаралардан бош тортаётгани ҳақидаги баёнотларини ёлғон деб атади.
4 октябрь куни Киев Москва билан музокаралардан расман бош тортди. Украина президенти Владимир Зеленский Украинанинг Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Россия раҳбари Владимир Путин билан музокаралар ўтказишнинг иложи йўқлиги тўғрисидаги қарорини амалга киритди.
Бу Россия президенти Владимир Путин 30 сентябрь куни Киевни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни бас қилиш ва музокаралар столига қайтишни чақирганидан кейин рўй берди. Россия ҳукумати можарони тинчлик йўли билан ҳал қилиш учун музокараларга тайёрлигини такрорлаб келади, Украина эса музокаралардан бош тортиб келмоқда.

Россия-Украина музокаралари

Россия-Украина музокаралари 28 февралда, уруш бошлаганидан тўрт кун ўтиб ўтказила бошлади. Беларусда бир нечта учрашувлар бўлиб ўтди, кейин музокарачилар видео алоқа орқали мулоқотни давом эттирди. 10 март куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган дипломатик форум доирасида Туркия Россия ва Украина Ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Дмитрий Кулебанинг учрашувини ташкил қилди. 29 март куни эса Истанбулда юзма-юз музокаралар бўлиб ўтди. Унинг якунлари бўйича Россия делегацияси Украина томонидан ўрганиб чиқиладиган ва мамлакат раҳбариятига етказиладиган аниқ шаклланган позиция ва таклифларни олди.
Бироқ, кейинроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина музокаралар жараёнини секинлаштириш мақсадида ўз таклифларидан воз кечиб, кўплаб провокациялар яратаётганини айтди.
Янгиликлар лентаси
0