https://sputniknews.uz/20221011/kimyoviy-texnologik-ilmiy-ishlab-chiqarish-klasterlari-tashkil-etiladi-29034367.html
Кимёвий технологик илмий-ишлаб чиқариш кластерлари ташкил этилади
Кимёвий технологик илмий-ишлаб чиқариш кластерлари ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Маҳаллий минерал хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш орқали янги турдаги кимё ва газ-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 11.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-11T19:10+0500
2022-10-11T19:10+0500
2022-10-11T19:10+0500
жамият
кластер
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/04/15111141_0:149:3115:1901_1920x0_80_0_0_540bb3407bb290cedbf2942033f5f2c3.jpg
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. 10 сентябрь куни “Кимё ва газ-кимё саноатини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.Қарор билан маҳаллий минерал хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш орқали янги турдаги кимё ва газ-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш, соҳага маҳаллий ва хорижий тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш мақсад қилинди.Кимёвий технологик илмий-ишлаб чиқариш кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш учун қуйидаги технологик кластерлар ташкил этилади:2023 йил 1 апрелга қадар Халқаро молия корпорацияси билан хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда “Навоийазот” АЖда техник комплекс ўрганиш ишлари ўтказилади ҳамда 2023 йил 1 августга қадар бирламчи бозор ҳолатини ўрганиш якунланади.2023 йил 1 сентябрга қадар “Навоийазот” АЖда ўтказилган техник комплекс ўрганиш ва бирламчи бозор ҳолатини ўрганиш натижалари асосида жамиятни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади.Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан 2023 йил 30 июнга қадар мазкур қарор билан тоифаси ўзгартирилаётган суғориладиган ер участкалари майдонига тенг миқдорда янги ерлар ўзлаштирилиши таъминланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/04/15111141_191:0:2922:2048_1920x0_80_0_0_48f9d1edec6c46dcd1bb82bcad457a5a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, кластер
Кимёвий технологик илмий-ишлаб чиқариш кластерлари ташкил этилади
Маҳаллий минерал хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш орқали янги турдаги кимё ва газ-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. 10 сентябрь куни “Кимё ва газ-кимё саноатини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул
қилинди. Қарор билан маҳаллий минерал хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш орқали янги турдаги кимё ва газ-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш, соҳага маҳаллий ва хорижий тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш мақсад қилинди.
Кимёвий технологик илмий-ишлаб чиқариш кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш учун қуйидаги технологик кластерлар ташкил этилади:
“Навоий кимё технопарки”;
“Фарғона кимё технопарки”;
“Қорақалпоғистон кимё технопарки”.
2023 йил 1 апрелга қадар Халқаро молия корпорацияси билан хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда “Навоийазот” АЖда техник комплекс ўрганиш ишлари ўтказилади ҳамда 2023 йил 1 августга қадар бирламчи бозор ҳолатини ўрганиш якунланади.
2023 йил 1 сентябрга қадар “Навоийазот” АЖда ўтказилган техник комплекс ўрганиш ва бирламчи бозор ҳолатини ўрганиш натижалари асосида жамиятни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан 2023 йил 30 июнга қадар мазкур қарор билан тоифаси ўзгартирилаётган суғориладиган ер участкалари майдонига тенг миқдорда янги ерлар ўзлаштирилиши таъминланади.