Байден нефть тузоғига илинди

© AP Photo / Patrick SemanskyПрезидент Джо Байден 31 марта 2022 года в Вашингтоне.
Президент Джо Байден  31 марта 2022 года в Вашингтоне. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2022
Oбуна бўлиш
Хомашё қазиб олиш ҳажмининг камайтирилиши Вашингтон учун жиддий зарба бўлди. АҚШда уч ҳафтадан сўнг конгресс учун муҳим оралиқ сайловлар бўлиб ўтади.
Ва бунда кучлар бўлиниши бошқача бўлади: яқиндагина ижтимоий сўровномаларда очколар ютган президент яна маломатларга қолади. Энди Оқ уй нефть бозорида қандай йўл тутиши мумкин? - РИА Новости материалида.

Саудияликлар рад этишди

АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Джейк Салливан ва Америка Миллий иқтисодий кенгаши раҳбари Брайан Диз президент Джо Байден ОПЕК+ қароридан умидсизликка тушганини маълум қилишди. Президентнинг ўзи бу ҳақида гапиришдан қочиб юрган, бироқ қандайдир баёнот беришга барибир мажбур бўлди. Ва бу яна президент томонидан “қовун туширилиши”га сабаб бўлди. Мухбирнинг саволига жавоб берар экан, Байден “умидсизликка тушганини” тасдиқлаган. Ундан кейин жуфтакни ростлаган. Албатта, саросимага берилиш учун АҚШ президентига сабаблар етарлича
Оқ уйдаги бир нечта манбаларга кўра, Байден маъмурияти ёзда ва куз бошида кенг қамровли лоббистик кампанияни олиб борган. Мақсад анъанавий яқиншарқлик иттифоқдошларни нефть қазиб олишни кескин камайтириш қароридан қайтариш бўлган. Америкалик иқтисодчиларнинг таъкидлашларича, бу иш қисман фойда берган: инсайдер маълумотлари билан таниш бўлган таъминотчиларнинг оптимизми фонида АҚШда бензин нархи деярли юз кун давомида паст бўлган.
Аммо ОПЕК+ қароридан сўнг барча ҳаракатлар чиппакка чиқди. Иқтисодий таҳлилчилар ёқилғи учун нархлар ошишини, сиёсатшунослар эса Байден ва Демократлар партиясининг муваффақиятсизликка учрашларини башорат қилишмоқда.
CNN телеканали таъкидлашича, нефть ҳажми қисқариши “эшаклар” (демократлар) учун энг ёмон вазиятда-оралиқ сайловларга бир ой қолганда рўй берди. Республикачи ОАВ ва таҳлилчилар ОПЕК+ келишувидан Байденни танқид қилишда фойдаланишди. Масалан, “филлар”га (республикачилар) содиқ бўлган Fox News телеканали шарҳловчиси Жанин Пирро: “АҚШ президенти ҳозир туппа-тузук овсардек” деган. Бундай дейилишига сабаб шуки, ёзда Ар-Риёд Америка раҳбарининг келишувларига кескин рад жавобини берган, Саудияликлар Россия билан мулоқот қилишга қарор қилган.
Республикачи-сенатор Стивен Скэлис мамлакатдаги инқирозда Байденни айблаган. Консерватив сиёсий шарҳловчи Джесси Уотерс эса ноябрда “филлар”нинг ғалабаси нақд экани, чунки демократлар ҳам ташқи, ҳам ички масалаларда муваффақиятсизликка учраганини айтган.
Бўлиб ўтаётган воқеалар конгрессменлар креслосига кўз тиккан демократларни ҳам саросимага солган. Ёз фасли охирида улар соғлиқни сақлаш тизимидаги кенг қамровли ислоҳотлар туфайли катта-катта очко тўплаган президентга қайтишаётган, уни митингларга “қўзир” сифатида таклиф қилишаётган эди. Айни пайтда Байденнинг рейтинги яна пастлаб бормоқда. “Эшаклар” эса: “президент нафақат Яқин Шарқдаги-Саудия Арабистонидек иттифоқдошини йўқотди, балки унинг очиқчасига Россия томонига ўтишига қўйиб берди” дейишмоқда.

Мақсадга етишиш йўлидаги тўсиқлар

The New York Times нашри манбаларига таяниб таъкидламоқда : Оқ уй бутун ёз давомида қазиб олишни камайтириш эмас, кўпайтириш учун Саудия Арабистонига таъсир ўтказишга ҳарақат қилди. Бироқ амалий жиҳатдан бу мумкин эмас. Чунки Ар-Риёднинг Вашингтонга учта муҳим иддаолари бор. Ва бу муаммоларни ҳал қилишга Оқ уй шошилмаяпти.
Биринчидан, Саудия Арабистони Қироллиги америкаликларнинг Саудия шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон журналист Жамол Қошиқчининг шафқатсизларча ўлдирилишига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларидан жуда норози.
Иккинчидан, Ар-Риёд АҚШнинг Ямандаги ҳусийларни қўллаб-қувватлашини ёқтирмайди. Ҳусийлар ҳозир қироллик учун жуда жиддий зарар туғдирмасада, бироқ тарихда улар Саудия Арабистонига, жумладан, муҳим нефть инфратузилмасига жиддий зарбалар беришган.
Ва ниҳоят, Эрон омилини ҳеч ким унутмаган. Байден президентлик муддатининг бошиданоқ Теҳрон билан “ядровий келишув” деб аталадиган Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини қайта тиклаш тарафдори эди. Агар келишувга эришилса, Эрон санкциялардан чиққанидан сўнг катта ҳажмдаги нефтни чиқариши мумкин бўлади. Бозорнинг бошқа ўйинчиларига албатта бу керак эмас. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича Саудия Арабистони фақатгина хомашё нархи туфайли нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартишдан манфаатдор эмас. Ар-Риёд Эрон қачон бозорга чиқишидан қатъий назар омборларда нефть сақлаб қўймоқчи. Рақобатли курашда захиралар учун.
Барчага маълум бўлмаган сабаблар ҳам бор. Масалан, АҚШ киролликка коронавирус пандемияси авж олган паллада етарли миқдорда вакцина етказиб бермаган. Ар-Риёд буни оммага ошкор этиб муаммо сифатида кўрсатмади, аммо аноним манбалардан норозилик ҳақида баёнотлар келиб турган. Байден Саудия Арабистонига катта миқдорда қурол етказишни ҳам ваъда берган эди. Бироқ ушбу ваъдасининг ҳам устидан чиқмаган, балки Украина ва НАТО бўйича европалик иттифоқдошларга ҳарбий ёрдам беришга асосий эътибор қаратишни афзал кўрган.

Инқироздан чиқиш йўллари

Хюстон университети Иқтисодиёт бўлимининг энергетика бўйича эксперти Эд Хирснинг фикрича, ОПEК+ қарорининг таъсири ҳозир тасаввур қилингандек жиддий бўлмаслиги мумкин. Картелнинг бир неча ишлаб чиқарувчилари аллақачон ўз квоталаридан камроқ ишлаб чиқаришмоқда, деб эслатмоқда у. Шунинг учун ишлаб чиқариш аслида эълон қилинганидек икки миллионга эмас, балки кунига 900 000 баррелга камайиши мумкин.
АҚШ Венесуэла билан музокаралар орқали ҳам ОПEК+ келишувининг салбий таъсирини бартараф этилиши мумкин. Санкцияларни юмшатиш эвазига Венесуэла америкаликларга нефть етказиб беришнинг бир қисми учун компенсация тўлайди, деб тахмин қилинмоқда.
Саудиянинг Россияга бурилиши АҚШнинг Эрон билан ҳамкорликни фаоллаштиришига олиб келади. “Илиқлик” нинг дастлабки белгилари аллақачон бор. Reuters, хабарига кўра, Эрон активларини музлатиш бўйича парда ортидаги музокаралар бошланган. Агар бундан кейин Ислом Республикасидан экспорт чекловлари бекор қилинса, у ҳар куни жаҳон бозорига камида бир миллион баррель нефть етказиб бера олади.
Учинчи вариант - АҚШнинг стратегик захираларидан нефть чиқариш. Аммо муаммо шундаки, бу охирги чора аллақачон қўлланилган. Сентябрь ойи ҳолатига кўра, АҚШнинг стратегик захиралари 434 миллион баррелга камайган. Бу 1984 йил октябридан буён энг паст кўрсаткич.
ОПEК+ келишувидан олдин ҳам демократ конгрессменлар Байденни захира таъминотини давом эттиришга чақиришган, республикачилар бундан дарҳол фойдаланиб, рақибларини узоқни кўра олмасликда ва миллий бойликни “совуришда” айблаган. АҚШ маъмурияти ҳатто ортга чекинишга мажбур бўлди. “Биз стратегик нефть захирасидан президент эълон қилган 180 миллион баррелдан ортиқ яна нефть олиш имкониятини кўриб чиқмаяпмиз”, деди Оқ уй матбуот котиби Карине Жан-Пьер октябрь ойи бошида.

Сиёсий иложсизлик

Шубҳасиз, Демократик партия ва Байденнинг асосий муаммолари сиёсий вазиятда, иқтисодиётда эмас.
Агар барча ҳолатлар президент фойдаси учун энг яхши тарзда бирлашса ҳам - Венесуэла, Эрон билан келишиш, яна стратегик захирани жалб қилиш - таъсири дарҳол сезилмайди. Ноябрь байрамларига қадар нархлар ҳали ошади, бу республикачилар Байден ва унинг партиядошларига ҳужум қилишда давом этишини англатади. Ва бундан очко тўплаган ҳолда, улар Сенатни назорат остиларига олишлари мумкин.
Воқеаларнинг бундай тус олишида “филлар” Байденни барча иқтисодий муваффақиятсизликларда айблаб унинг ташаббусларини исталган вақтда инкор этиши ёки секинлаштириши мумкин бўлади. Ва бу, ўз навбатида, Байденни яқинда жиддий ариза берган иккинчи муддатга сайланиш истиқболларидан маҳрум қилади.
Янгиликлар лентаси
0