Путин Украина ҳукуматини террорчилик гуруҳига қиёслади

© Sputnik / Гавриил Григоров / Медиабанкка ўтиш Владимир Путин
 Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2022
Oбуна бўлиш
Россия президенти Киев анчадан буён террорчилик усулларидан фойдаланиб келаётганига эътибор қаратди
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Киев ўзини энг разил террорчилик гуруҳлари билан бир қаторга қўйди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Киев режими ўз хатти-ҳаракатлари билан ўзини халқаро террорчилик гуруҳлари билан қаторга қўйди. Энг разил гуруҳлар билан. Бунга ўхшаш жиноятни жавобсиз қолдириб бўлмасди”, - деди Путин Россия Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан йиғилишда.
Хусусан, Қрим кўприги портлатилиши теракт деб баҳоланади. Россия маълумотларига кўра, у Украина махсус хизматлари томонидан ташкиллаштирилган, режалаштирилган ва амалга оширилган.
Путин Киев анчадан буён террорчилик усулларидан фойдаланиб келаётганига эътибор қаратди ва Украина ҳукуматини Запорожье атом электр станцияси объектларига ҳужум сабаб атом терроризмида айблади.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, Украина Россия ҳудудидаги Курск АЭСга нисбатан учта теракт уюштирган. Шунингдек, Путин Украина “Турк оқими” газ қувурини портлатишга уринганини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0