https://sputniknews.uz/20221010/garb-ukrainadagi-inqiroz-oqibatlarini-notogri-baholadi--erdogan-29007890.html
Ғарб Украинадаги инқироз оқибатларини нотўғри баҳолади — Эрдоған
Ғарб Украинадаги инқироз оқибатларини нотўғри баҳолади — Эрдоған
Sputnik Ўзбекистон
Эрдоғаннинг фикрича, янги давр зиддиятли аср бўлади. 10.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-10T20:30+0500
2022-10-10T20:30+0500
2023-04-05T18:40+0500
дунёда
режеп таййип эрдоған
туркия
украина
ғарб
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28291613_0:129:2502:1536_1920x0_80_0_0_579c384aab27af9bafd9a542a58b6fa6.jpg
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ғарб давлатлари Украина инқирозига асосли баҳо бера олмади, шу боис уларнинг баъзилари энди келаётган қишдан қандай омон қолиш ҳақида ўйламоқда, дейди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Анқарада қилган чиқишида. Унинг фикрича, янги давр фаровон эмас, зиддиятли аср бўлади.Унинг таъкидлашича, дунё етакчилари фақат айни вақтда нима бўлаётгани ҳақида ўйлайди.Украинада махсус операция бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкция босимини кучайтирди, бу эса Европа ва АҚШда электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Владимир Путиннинг айтишича, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси бўлиб, чекловлар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба бўлди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
туркия
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28291613_186:0:2479:1720_1920x0_80_0_0_819d813ee7c6d43304d423e02ee72407.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, режеп таййип эрдоған, туркия, украина, ғарб, россия
дунёда, режеп таййип эрдоған, туркия, украина, ғарб, россия
Ғарб Украинадаги инқироз оқибатларини нотўғри баҳолади — Эрдоған
20:30 10.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Эрдоғаннинг фикрича, янги давр зиддиятли аср бўлади.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ғарб давлатлари Украина инқирозига асосли баҳо бера олмади, шу боис уларнинг баъзилари энди келаётган қишдан қандай омон қолиш ҳақида ўйламоқда, дейди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Анқарада қилган
чиқишида. Унинг фикрича, янги давр фаровон эмас, зиддиятли аср бўлади.
“Бойлар янада бойиб борар экан, Африкадан Осиёгача миллиардлаб одамлар асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан деярли маҳрум. Сўнгги 50-60 йил ичида энг юқори даражага етган инфляция барчани, шу жумладан ғарбликларни ҳам қийин аҳволга солиб қўймоқда”, дейди Эрдоған.
Унинг таъкидлашича, дунё етакчилари фақат айни вақтда нима бўлаётгани ҳақида ўйлайди.
“Улар Россия ва Украина ўртасидаги воқеаларга соғлом фикр нуқтаи назаридан баҳо бермади. Келгуси даврда дунёда туб сиёсий ўзгаришлар бўлиши муқаррар”, дея хулоса қилди у.
Украинада махсус операция бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкция босимини кучайтирди, бу эса Европа ва АҚШда электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Владимир Путиннинг айтишича, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси бўлиб, чекловлар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба бўлди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.