Европа ирқчилик ва русларни ёмон кўради

© Sputnik / Алексей ВитвицкийФлаги с символикой Евросоюза у здания Еврокомиссии в Брюсселе.
Флаги с символикой Евросоюза у здания Еврокомиссии в Брюсселе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2022
Oбуна бўлиш
ЕИ нинг саккизинчи санкциялар пакетидан энди бизга тақиқлашга ҳеч нима қолмагани маълум бўлмоқда.

Дмитрий Бавирин

Қора рўйхатнинг Олег- Газмановдан Юлия Чичерина каби хонандалар билан тўлдирилиши, “нефтнинг чегараланган нархи”, ва ундан ҳам баландроқ “газ нархлари”, пластик ва сигарета етказиб берилишига тақиқ - Россия ҳудудининг 100 минг квадрат метрга кенгайганига жавоб шу бўлди. Бундай янгиликларга ҳатто эътиборни сарф қилиш шарт эмас.
Бироқ, ушбу пакетда чиндан ҳам муҳим сўзлар бор. У муҳим, мустаҳкам ва ксенофобияга хос. Балки бу тарихий қизил чизиқдан ўтишдир, яъни бундан кейин мулоқотлар бошқа ҳаракатларга – муносабатларнинг бутунлай бузилишига, суд ёки тортишувларга айланади.
Бу чизиқнинг ортида, яқиндагина Евроиттифоқда оддий одам бўлмайди деб ҳисобланганидек, фақат ирқчилар, миллатчилар, фашистлар турибди.
Бунда гап россияликлар учун Европа криптовалюта платформаларида ҳамён очишларига тақиқ ўрнатилиши ҳақида кетмоқда. Аҳамиятлиси, бу ҳар қандай нарх ва Россиянинг барча фуқароларига тегишли, ҳатто улар Евроиттифоқда яшасалар ҳам, ватанига ўнлаб йиллар келмаган бўлса ҳам ёки криптовалютани саховат йўлида ишлатишса ҳам - мумкин эмас.
Бу аслида ҳеч қандай истисноларни назарда тутмайдиган, миллий келиб чиқишга қарата ўрнатилган тўсиқлардир. Русларга қарши курашишда ҳаммадан илғор ҳатто, Польша, Финляндия ва Болтиқбўйи мамлакатлари шенген визалари бўлган россияликлар учун ҳам чегараларини ёпган, аммо истиснолар келтирган эди. Лекин энди барча россияликлар мутлақо бир хил, ҳаттоки бошқа мамлакатларда яшасаларда, бошқа тилда гаплашсалар ва эътиқод қилсаларда.
Бу ирқчиликнинг ўзгинаси. Аниқроғи, русофобия. Россия таркибига тўртта янги ҳудудни қабул қилиш маросимидаги нутқида Владимир Путин русофобия ва ирқчиликни бир-бирига тенглаштирганди.
Бу инглизлар Шанхайда яратган жамоат хиёбони эшикларига осилган “Итлар ва хитойликлар кириши ман этилади” деган машҳур тақиққа ўхшайди. Бироқ фарқ шундаки, бу тақиқ Брюс Ли роль ўйнаган фильмдан олинган афсона; хитойликларни ҳақиқатдан ҳам хиёбонга киритишмаган, аммо инглиз мустамлакачилари оммавий жойда ўзини қандай тутиш меъёрларини билган.
Аммо криптоҳамёнларга тақиқ афсона эмас. Бундай тақиқ энди чиндан ҳам бор ва ЕИ ҳужжатларида битилган.
Дарвоқе, итларга ҳам криптоҳамёнлар очилмайди. Олтин стандартга шунда ҳам риоя қилишибди.
Албатта, бунда муаммо криптовалютада эмас, муаммо тамойилда. Муаллиф бу санкция россияликларга қандай таъсир қилишини билмайди, аммо бу санкциялар россияликларга асло таъсир қилмаслигига ишончи комил. Аммо, бу санкция эҳтимол, ўз қўрқувларига кўра “Россия Z” дан қочганлар ҳис қилишлари мумкин.
Тақдир ҳазили бўйича уларнинг кўпчилиги Европа учун синфий ва мафкуравий яқин бўлиши керак эди. Аммо ўз ғоясини тарқатиш учун бутун миллат бўлиб чиқмади. Янада ғалатилиги бундай россияликлар гуруҳида “менинг ватаним - бутун инсоният” тамойили бўйича яшаб туриб ҳам Европада русофобиянинг борлигига ишонмайдиганлардир.
Уларнинг фикрича, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг барчаси - Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига нисбатан табиий, қонуний ва мажбурий жавоби ва буни ҳақиқий ирқчилик билан тенглаштириш мумкин эмас. Русофобия эса - шунчаки, давлат пропагандасининг ёрлиғи холос.
Қизиқ, ўз вақтида Диксиленднинг пахта плантациялари қуллари билан Бантустан аҳолиси апертеид режимини мантиқли, инсонпарвар деб ҳисоблаганми? Менимча, йўқ: таълим бунга йўл қўймаган. Бир қатор ватандошларимиз ва замондошларимизга ҳатто олий маълумот ҳам кундек-равшан воқеаларни ҳам инкор эта олади.
“Рус олами- бутун Европа учун ҳалокатли саратон ўсимтасига ўхшайди. Шу сабабли Украинани Россияга қарши курашида шунчаки қўллаб-қувватлаш етарли эмас. Биз бу янги даҳшатли мафкурани бутунлай йўқ қилишимиз керак”, - дейди Польша бош вазири Матеуш Моравецкий.

“Рус” деган сўзига “яҳудий”, “арман”, “қора”, “ислом” сўзларини қўйиб кўринг. Бундай ҳолда бу фикр шак-шубҳасиз ва ҳамма томондан ксенофоб ёки ирқчи қараш дея тан олинади. Аммо руслар учун яна алоҳида истисно қилинган, худди криптоҳамёнлар каби.

Бироқ, муаммолар сўзларда эмас. Муаммо орийларни унтерменшдан ажратиш, тоифаларга бўлиш ва келиб чиқиш тамойилига кўра ҳуқуқларда мағлуб этишни назарда тутадиган аниқ меъёрий-ҳукуқий актларда.
Бу “буздингми- тўла” каби умумий яшаш коидаларига ўхшамайди. Бу аслида ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик содир этмаганларни шунчаки паспортига қараб ажратиш- дискриминациядир.
Ксенофобияни битта ижтимоий гуруҳ ёки сиёсий кучнинг хусусияти сифатида билиш нотўғри. Ксенофобия анча кенг тушунча. 1930 йилларда Европада антисемит бўлган ҳамма ҳам миллатчи бўлмаган. Антисемитлар либерал партияларда ҳам бўлган, ишчилар, саноатчилар, зиёлилар ва безорилар орасида ҳам яшаган.
1930 йиллар Еворопаси каби ҳозирги Евроиттифоқ учун ҳам миллат ва миллатлар умумийлиги бор. Уларга қарши нафрат шунчалик каттаки, худди мажбуриятга айлангандек. Бу биз- ва биз учун Нюрнберг ирқчилик қонунлари учун муқобиллар пайдо бўлган. Бундан таққослаш тўғри бўлмаслиги мумкин, аммо биз ҳозир айнан шу босқичга етиб келдик.
Холокост ҳали йўқ, бироқ касбларга тақиқ бор. Шахс ҳуқуқлари ҳозирча бор, бироқ мулк ҳуқуқлари баҳсли: мулкни судсиз фақат келиб чиқиш тамойилига кўра конфискация қилишмоқда.
Россияликларга қарши ирқчилик шу қадар сезиларлики, “ЕИ ҳамма билан шундай йўл тутган бўларди” деган фикрларга изн қолмаслиги керак.
ЕИ ҳамма билан бундай йўл тутмаган бўларди. Фақат россияликларга шундай қилди. Ва бунинг сабаби улар шунчаки россиялик бўлгани билан эмас, балки “Россиянинг ҳаракатлари Европада ақлга сиғмайдиган” бўлгани учун. Ирқчининг нутқаи назаридан келсак, у шунчаки нафратланганидан ажратмайди. У унтерменшдан келиб чиқадиган таҳдидни тўхтатишни хоҳлайди. Таҳдид- унтерменшнинг хусусияти ва анча аниқ таҳдидлар бўлганда ҳам ирқчининг устунлиги бўлиб қолади.
Яқиндагина Яқин Шарқ мамлакатлари аҳолиси яхши ҳаёт излаб ЕИ черагаларига ҳужум қилганда, Европа миграция инқирозидан ларзага келган эди. Уларнинг кўпчилигини ҳужжатларсиз киритишди, бошпана беришди. Баъзилари кейинчалик терактлар уюштирди.
Ўшанда Сурия, Эрон, Ливия фуқароларига берилган қонуний визаларни бекор қилиб, бир пайтда уларни банкдаги пулларидан маҳрум қилишганмиди? Россияликлар бу йўлни босиб ўтишди.
Сегрегация даврида қора танлиларни “оқлар” автобусларга, кинотеатр ва банларига киритишмаган. Россияликларни эса махсус операция пайтида рейслардан чиқаришмоқда, молиявий хизматлардан узишмоқда, аккаунтнинг рўйхатга олинган жойи туфайли блоклашмоқда - ўзингизникидан фойдаланинг дея.
Эстонияда Россия фуқароларига авваллари мамлакат қонунлари бўйича берилган қуролни сотиб олиш ман қилинди. Афтидан, миллий уйғунлашишнинг кейинги босқичида русларнинг ўзини отиш имконини ҳам қолдиришмоқчи эмаслар.
Ольстер муаммолари фонида британияликлар ирландларга қурол олишни тақиқлаган эдими?
Кипр Республикаси шимолий ҳудудлари оккупациясидан сўнг Туркия тадбиркорларига санкциялар қўлланилганмиди?
Голан тизмаларининг расмий аннекциясидан сўнг бирор компания исроилликларга тақиқ қўйдими?
Ўтган юз йил ичида араб дунёсида содир бўлган барча воқеалар туфайли Европанинг жамоат майдони араб тили ва маданиятидан қай даражада тозаланди?
Русларга қарши ирқчилик учун далиллар диссертацияларга етгулик. Аммо қизиғи энди нима бўлишида.
Ҳуқуқий нуқтаи назардан, ҳатто Учинчи Рейхнинг синчков немислари ҳам расмийлаштиришга улгурмаган кейинги қадам, унтерменшларни асосий яшаш ҳуқуқини қайта кўриб чиқиш бўлган. Бундай қарашни скептик (ҳаттоки Тбилисидан бўлса ҳам), ишонч билан рад этади, албатта Евроиттифоқда бунақаси ҳеч қачон содир бўлмайди дейди.

Амалиётда эса “ҳеч қачон”лар Леонид Якубович ўша машҳур кўрсатувларини олиб борган пайтларга тўғри келади, унда эса Хорватия ҳукумати сербларни этник тозалашни дуо қилаётган пайтлар эди. Бу ҳаракат аслида “қатъий ва вайронкор” санкцияларга учраши керак эди. Бироқ, бунинг ўрнига Загребни Евроиттифоққа қабул қилишди. Сербларчи? Қўйсангизчи? Уларни ким ўйлабди.

Россияликларга келсак, уларнинг яшаш ҳуқуқи ажралмаслиги ҳақидаги мунозара эндигина очилди. Буни Европа Иттифоқида ўта нуфузли ва обрўли шахс бўлган Украина президенти Владимир Зеленский “бўйсунмаслик” тамойили асосида НАТОга Россия ҳудудига профилактик ядровий зарба беришни таклиф қилиш орқали қилди.
Эртаси куни Қрим кўпригида теракт содир бўлди, камида уч киши ҳалок бўлди, барчаси тинч аҳоли эди. Ҳаммаси россияликлар эди.
“Эстония, шак-шубҳасиз, буни олқишлайди”, -деб бутун мамлакат номидан гапирди мамлакат ТИВ раҳбари Урмас Рейнсалу.
Бироқ, Рейнсалу верификацияланган миллатчи - ўта ўнг партиянинг аъзоси. У Эстония СС легионерларининг юришини “Бу одамлар халқимиз шаънини сақлаб қолди” жумласи билан қарши олган.
Дарвоқе, “Менинг орим - бу фидокорлик” - бу нафақат ССнинг балки Гитлер партиясининг шиори.
Ксенофобия эса юқорида айтилганидек, мафкуралар ва қатламлардан кенгроқ. Польшанинг, сўл партияси депутати, ўта консерватив мамлакатдаги гей-сиёсатчи Роберт Бедроня учун - ушбу теракт “юрак учун малҳамдек” бўлган.

Бироқ, Украина ташқарисида этник тозалашга ҳали узоқ. Европа- ирқчилик бешиги. У ерда расман ирқчилардан ва руслардан нафратланишади. Аммо унинг замонавий ксенофобияси чегараларига эга ва ўз-ўзини ҳимоя қилиш инстинктига бўйсунади.

Бироқ, институционал ирқчиликнинг барча маълум ҳикоялари бир нарсани ўргатади: агар кимдир ўзини сизни ёмон кўрадигандек тутса, бошқа бировнинг “цивилизацияси” ни кўз билан баҳоламасдан, ундан узоқроқ туринг.
У ёки бу ирқчиларнинг “цивилизациялашганига” ишонч баъзида жуда қимматга тушади. Ҳаттоки биткоиндан ҳам.
Янгиликлар лентаси
0