Эрдоған Европага газ етказиб берилишининг чекланиши оқибатларидан огоҳлантирди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишРеджеп Тайип Эрдоган, архивное фото
Реджеп Тайип Эрдоган, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2022
Oбуна бўлиш
Туркия етакчисининг сўзларига кўра, ҳозир Европада ҳар бир киши бу қиш қандай ўтиши ҳақида ўйламоқда.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Европа мамлакатлари Россиядан газ етказиб берилишининг чекланиши сабаб жиддий қийинчиликларга дуч келишлари мумкин. Бу ҳақда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Туркия ёшлари фонди (TÜGVA) аъзолари билан учрашувда маълум қилди.
“Европа мамлакатлари бу қишда Россиядан газ етказиб берилишининг чекловлари сабаб жиддий қийинчиликлар кутиб турибди. Ҳозир Европада ҳар бир киши шундай савол бермоқда: Бу қиш қандай кечади?”, - деди Эрдоған. Унинг сўзларидан “Anadolu” агентлиги иқтибос келтирган.
Туркия етакчиси мамлакат қишда бу борада муаммога дуч келмаслигини қўшимча қилди, чунки етарлича табиий газ ва кўмир ғамлаб қўйилган.
Россия Украинада махсус ҳарбий операция бошлаганидан сўнг Европа Итифоқи Россия газ ва нефтига қарши санкциялар киритди. Россия ўз энергия ташувчиларини Осиё ва Жанубий Америка давлатларига йўналтирди, Европа эса АҚШдан суюлтирилган газ сотиб олишга ўтди. Лекин санкциялар оқибатида жаҳон бозирида газ нархи рекорд даражада ўсди. Бу ўз оқибатида барча нархлар ўсишига, инфляцияга олиб келди. Қиш арафасида эса газ омборлари бўшаб қолган Европа давлатларида хавотир тобора кучаймоқда.

Мавзуга оид:

Туркия Россиядан газ тўловларини 2 йилга кечиктиришни сўради – ОАВ
Туркия тез орада Россия газини қисман рублда сотиб ола бошлайди
Болқон давлатлари Эрдоғандан Путин билан газ масаласини муҳокама қилишни сўради
Янгиликлар лентаси
0