АҚШ конгрессмени Байденни Киевга ёрдам бергани учун жиноятчи деб атади

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишПрезидент США Джо Байден
Президент США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2022
Oбуна бўлиш
Конгрессмен: Байден ва унинг жиноятчи уруғ-аймоқлари Зеленскийдан қарздор, аммо Америка эмас.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. АҚШнинг Аризона штатидан конгрессмен Пол Энтони Госар Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатилишига қарши чиқди ҳамда АҚШ президенти Жо Байденни “ва унинг жиноятчи уруғ-аймоқларини” Украина етакчиси Владимир Зеленскийдан қарздор деб атади. Бу ҳақда у Twitter’да маълум қилди.
“Бошқа ёрдам йўқ, айниқса биз қатнашмаслигимиз керак бўлган урушни молиялаштириш учун. Байден ва унинг жиноятчи уруғ-аймоқлари Зеленскийдан қарздор, аммо Америка ундан қарздор эмас”, дея таъкидлади сиёсатчи.
Госар Вашингтоннинг Киевга ёрдам беришига қарши чиққан ягона америкалик сиёсатчи эмас. Аввалроқ конгрессмен Мэтт Розендейл америкалик солиқ тўловчиларда Украинага ёрдам беришга пул йўқлигини айтган эди.
24 февралда бошланган Россиянинг Донбассни ҳимоя қилиш бўйича махсус операцияси фонида Вашингтон ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари Украинага қурол-яроғ киритишда давом этмоқда. Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини бир неча бор таъкидлаган
Янгиликлар лентаси
0