https://sputniknews.uz/20221009/surxondaryo-viloyatidagi-ayrim-xonadonlar-ilk-bor-toza-ichimlik-suvi-bilan-taminlandi-28958889.html
Сурхондарё вилоятидаги айрим хонадонлар илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланди
Сурхондарё вилоятидаги айрим хонадонлар илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланди
Sputnik Ўзбекистон
Келгусида қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилгач, вилоятда 1100 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади. 09.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-09T16:22+0500
2022-10-09T16:22+0500
2022-10-09T16:22+0500
жамият
сурхондарё
сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/15/16054125_0:297:3073:2025_1920x0_80_0_0_4fa458ba6b4674c01731b71afcf09b65.jpg
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Сурхондарё вилоятида 696 та хонадон илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланди. Бу ҳақида Ўзсувтаъминот хабар берди.Айтилишича, вилоят бўйича жами 16,7 км сув қувурлари тортиш режалаштирилган бўлиб, шундан жойларда 7,45 км ичимлик сув қувурлари тортилди. Натижада 696 та хонадон ва 1 та мактаб илк бор ичимлик сув таъминоти билан таъминланди.Шунингдек, ичимлик сув таъминоти иншоотларига режалаштирилган 22 та янги сув насослари тўлиқ ўрнатилиб, 1 дона трансформатор таъмирланиши натижасида 6 952 та хонадон ва 1 та ногиронлар уйининг ичимлик сув таъминоти яхшиланишига эришилди.Қайд этилишича, қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилгач, вилоятда 1100 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади.Ҳозирда Термиз шаҳар оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун Сурхондарё вилоят ҳокимининг тегишли фармойишига асосан 1,3 млрд сўм маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/15/16054125_156:0:2887:2048_1920x0_80_0_0_b67575d7343f5f3c93ee43ef170ab3f9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, сурхондарё, сув
Сурхондарё вилоятидаги айрим хонадонлар илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланди
Келгусида қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилгач, вилоятда 1100 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Сурхондарё вилоятида 696 та хонадон илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланди. Бу ҳақида Ўзсувтаъминот хабар
берди. Айтилишича, вилоят бўйича жами 16,7 км сув қувурлари тортиш режалаштирилган бўлиб, шундан жойларда 7,45 км ичимлик сув қувурлари тортилди. Натижада 696 та хонадон ва 1 та мактаб илк бор ичимлик сув таъминоти билан таъминланди.
“Аҳоли ҳар кунги истеъмол учун сувни ташиб келтирадиган автомашиналардан олишар эди. Обод юрт маҳалласида яшовчи кам таъминланган хонадонларга 1 км узунликдаги пластик қувурларни тортиш орқали 92 та хонадонимиз илк бор ичимлик суви билан таъминланди”, дейди маҳалла раиси Маматмўмин Хўжамиёров.
Шунингдек, ичимлик сув таъминоти иншоотларига режалаштирилган 22 та янги сув насослари тўлиқ ўрнатилиб, 1 дона трансформатор таъмирланиши натижасида 6 952 та хонадон ва 1 та ногиронлар уйининг ичимлик сув таъминоти яхшиланишига эришилди.
Қайд этилишича, қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилгач, вилоятда 1100 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Ҳозирда Термиз шаҳар оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун Сурхондарё вилоят ҳокимининг тегишли фармойишига асосан 1,3 млрд сўм маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари олиб борилмоқда.