https://sputniknews.uz/20221009/shoir-va-dramaturg-haydar-muhammad-vafot-etdi-28951498.html
Шоир ва драматург Ҳайдар Муҳаммад вафот этди
Шоир ва драматург Ҳайдар Муҳаммад вафот этди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳайдар Муҳаммаднинг "Тошкентнинг нозанин маликаси", "Кўнгил – чинни пиёла", "Куёвлар конкурси" асарлари Тожикистон, Қирғизистон театрларида ҳам саҳна юзини... 09.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-09T10:10+0500
2022-10-09T10:10+0500
2022-10-09T10:10+0500
жамият
таъзия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0d/18716201_0:13:3285:1861_1920x0_80_0_0_80174eada7dc4e2fabe16495cc557b4c.jpg
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир ва драматург, "Дўстлик" ордени соҳиби Ҳайдар Муҳаммад вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.Ҳайдар Муҳаммад 1936 йили Тошкентда таваллуд топган. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг кечки филология бўлимини тугатган. Ўзбекистон телерадиосида муҳаррир, Маданият ишлари вазирлигида масъул вазифаларни бажарган. Кўп йиллар Ҳамза номли Академик драма театрида адабий эмакдош вазифасида хизмат қилган.Ҳайдар Муҳаммаднинг биринчи шеърий тўпламлари:Ҳайдар Муҳаммад мусиқа жанрининг жуда кўп турлари учун шеърлар ёзган, "Шоир овози" достони (Сайфи Жалил мусиқаси), "Ёшлигим" сюитаси (Д. Зокиров), "Менинг оппоқ қўшиғим" каби туркумлари (Баҳрилло Лутфуллаев мусиқаси) шулар жумласидандир. Унинг "Тошкентнинг нозанин маликаси" (Манас Левиев мусиқаси), "Кўнгил – чинни пиёла" (1987, Комил Кенжаев мусиқаси), "Куёвлар конкурси" (1991, Р. Азизхўжаев билан Т. Ҳасанов мусиқаси), "Ҳар кимки вафо қилса…" (1994, Бобур ҳақида. А. Исмоилов, С. Ҳайитбоев мусиқаси) каби мусиқали драма ва комедиялари томошабинларга манзур бўлган.Ҳайдар Муҳаммаднинг "Хотинлар "гап"идан чиққан ҳангома" , "Сабъаи сайёр", "Ҳазилкаш шоҳ" , "Сеҳргар ва айёр", "Жиноят устида ушлансин", "Элёр ботир" каби драма ва комедиялари Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат академик драма театри, Муқимий номли республика мусиқали театри, вилоят театрларида саҳналаштирилган."Тошкентнинг нозанин маликаси", "Кўнгил – чинни пиёла", "Куёвлар конкурси" асарлари эса Тожикистон, Қирғизистон театрларида ҳам саҳна юзини кўрган."Хотинлар "гап"идан чиққан ҳангома" комедияси асосида суратга олинган "Темир эркак" фильми республикамизда энг кўп томошабин кўрган асарлардан биридир.Ҳайдар Муҳаммаднинг қатор латифа, интермедия, ҳажвий ҳикоялари "Муштум" журнали ва газеталарида чоп этилиб, "Табассум" радиостудияси ҳамда телевизион миниатюралар театрида фойдаланиб келинади.Республикамиз халқ театрлари адибнинг "Ипак гиламлар", "Навоий бир куни", "Улуғбек шарофати", "Берунийнинг бахт эшиги", "Севги жазаваси", "Собир Раҳимов ва хоин", "Чиройли аёлнинг илтимоси" каби асарларини ҳам саҳналаштирган.Ҳайдар Муҳаммад таржимасида озарбайжон драматурги Анорнинг "Занжир ёки қиёфалар" , туркман драматурги Ҳ. Мухторнинг "Неварали келин", бошқирд драматурги Фарид Богдановнинг "Тунги меҳмон" каби асарлари ўзбек саҳнасига чиққан.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0d/18716201_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_5ec6a935efaefdf31748b22f500b3fcc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, таъзия
Шоир ва драматург Ҳайдар Муҳаммад вафот этди
Ҳайдар Муҳаммаднинг "Тошкентнинг нозанин маликаси", "Кўнгил – чинни пиёла", "Куёвлар конкурси" асарлари Тожикистон, Қирғизистон театрларида ҳам саҳна юзини кўрган.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир ва драматург, "Дўстлик" ордени соҳиби Ҳайдар Муҳаммад вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Ҳайдар Муҳаммад 1936 йили Тошкентда таваллуд топган. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг кечки филология бўлимини тугатган. Ўзбекистон телерадиосида муҳаррир, Маданият ишлари вазирлигида масъул вазифаларни бажарган. Кўп йиллар Ҳамза номли Академик драма театрида адабий эмакдош вазифасида хизмат қилган.
Ҳайдар Муҳаммаднинг биринчи шеърий тўпламлари:
"Олчамнинг туғилган куни" (1978);
"Йўлларингга муштоқман" (1979);
Ҳазилкаш шоҳ" (Сайланма, 1994).
Ҳайдар Муҳаммад мусиқа жанрининг жуда кўп турлари учун шеърлар ёзган, "Шоир овози" достони (Сайфи Жалил мусиқаси), "Ёшлигим" сюитаси (Д. Зокиров), "Менинг оппоқ қўшиғим" каби туркумлари (Баҳрилло Лутфуллаев мусиқаси) шулар жумласидандир. Унинг "Тошкентнинг нозанин маликаси" (Манас Левиев мусиқаси), "Кўнгил – чинни пиёла" (1987, Комил Кенжаев мусиқаси), "Куёвлар конкурси" (1991, Р. Азизхўжаев билан Т. Ҳасанов мусиқаси), "Ҳар кимки вафо қилса…" (1994, Бобур ҳақида. А. Исмоилов, С. Ҳайитбоев мусиқаси) каби мусиқали драма ва комедиялари томошабинларга манзур бўлган.
Ҳайдар Муҳаммаднинг "Хотинлар "гап"идан чиққан ҳангома" , "Сабъаи сайёр", "Ҳазилкаш шоҳ" , "Сеҳргар ва айёр", "Жиноят устида ушлансин", "Элёр ботир" каби драма ва комедиялари Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат академик драма театри, Муқимий номли республика мусиқали театри, вилоят театрларида саҳналаштирилган.
"Тошкентнинг нозанин маликаси", "Кўнгил – чинни пиёла", "Куёвлар конкурси" асарлари эса Тожикистон, Қирғизистон театрларида ҳам саҳна юзини кўрган.
"Хотинлар "гап"идан чиққан ҳангома" комедияси асосида суратга олинган "Темир эркак" фильми республикамизда энг кўп томошабин кўрган асарлардан биридир.
Ҳайдар Муҳаммаднинг қатор латифа, интермедия, ҳажвий ҳикоялари "Муштум" журнали ва газеталарида чоп этилиб, "Табассум" радиостудияси ҳамда телевизион миниатюралар театрида фойдаланиб келинади.
Республикамиз халқ театрлари адибнинг "Ипак гиламлар", "Навоий бир куни", "Улуғбек шарофати", "Берунийнинг бахт эшиги", "Севги жазаваси", "Собир Раҳимов ва хоин", "Чиройли аёлнинг илтимоси" каби асарларини ҳам саҳналаштирган.
Ҳайдар Муҳаммад таржимасида озарбайжон драматурги Анорнинг "Занжир ёки қиёфалар" , туркман драматурги Ҳ. Мухторнинг "Неварали келин", бошқирд драматурги Фарид Богдановнинг "Тунги меҳмон" каби асарлари ўзбек саҳнасига чиққан.