ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Ўзбекистонда МДҲ давлатларида ягона ҳисобланган истеъмол нимстанцияси ишга туширилади. Бу ҳақида Олмалиқ кон-металлургия комбинати хабар берди.Айтилишича, комбинат томонидан амалга оширилаётган мегалойиҳа сифатида эътироф этилаётган “Ёшлик-1 конини ўзлаштириш” инвестиция лойиҳаси доирасида, мазкур кон ва 3-мис бойитиш фабрикасига ташқи электр таъминоти объектларини қуриш учун танлов ўтказилди.Танлов натижасига кўра, “O’zelektroapparat-Electroshield” компанияси билан шартнома имзоланди.Айни кунларда МДҲ давлатларида ягона, кучланиш синфи 500/110 кВ бўлган 1-рақамли истеъмол нимстанциясини қурилиш ишлари олиб борилмоқда.Лойиҳада қурилиш материаллари ва товар-моддий бойликларни маҳаллий бозордан, юқори технологик ускуналарни эса дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан харид қилиш кўзда тутилган.Қайд этилишича, бугунги кунда лойиҳалаш ишлари 100%га, ускуналарни етказиш 96%га, қурилиш-монтаж ишлари эса 94%га бажарилган.Объект қурилишига 100 нафардан ортиқ муҳандис-конструкторлар, 200 нафардан ортиқ қурувчи-ишчилар ва 50та махсус техника жалб қилинган.
Айни кунларда нимстанцияда қурилиш ишлари олиб борилмоқда – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Ўзбекистонда МДҲ давлатларида ягона ҳисобланган истеъмол нимстанцияси ишга туширилади. Бу ҳақида Олмалиқ кон-металлургия комбинати хабар берди.
Айтилишича, комбинат томонидан амалга оширилаётган мегалойиҳа сифатида эътироф этилаётган “Ёшлик-1 конини ўзлаштириш” инвестиция лойиҳаси доирасида, мазкур кон ва 3-мис бойитиш фабрикасига ташқи электр таъминоти объектларини қуриш учун танлов ўтказилди.
Танлов натижасига кўра, “O’zelektroapparat-Electroshield” компанияси билан шартнома имзоланди.
Айни кунларда МДҲ давлатларида ягона, кучланиш синфи 500/110 кВ бўлган 1-рақамли истеъмол нимстанциясини қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
“Нимстанциянинг лойиҳалаш ва тадқиқот ишлари 2026 йилгача электра энергияга бўлган эҳтиёжнинг ўсиб бориши, 500 киловолтли тармоқ, электр режимларининг махсус ҳисоб-китоблари ва республика энергетика тизимига уланиши ҳамда реле ҳимояси, аварияга қарши автоматлаштирилган тизимларини инобатга олган ҳолда ҳисоблаб чиқилган”, дейилади хабарда.
Лойиҳада қурилиш материаллари ва товар-моддий бойликларни маҳаллий бозордан, юқори технологик ускуналарни эса дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан харид қилиш кўзда тутилган.
Қайд этилишича, бугунги кунда лойиҳалаш ишлари 100%га, ускуналарни етказиш 96%га, қурилиш-монтаж ишлари эса 94%га бажарилган.
Объект қурилишига 100 нафардан ортиқ муҳандис-конструкторлар, 200 нафардан ортиқ қурувчи-ишчилар ва 50та махсус техника жалб қилинган.