Хорижлик ёшларни ўзбек тилига қизиқтириш мақсадида халқаро олимпиада ўтказилади

Международная Менделеевская олимпиада по химии
Международная Менделеевская олимпиада по химии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2022
Oбуна бўлиш
Олимпиадада қатнашишни истаганлар 16 октябрга қадар онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги томонидан чет эллик ёшлар учун ўзбек тили ва адабиёти бўйича халқаро олимпиада эълон қилинди.
Олимпиада 30 та тест топшириқларидан иборат тест синовлари шаклида 18 октябрь куни соат 06:00 дан кечки соат 23:59 га қадар ўтказилади. Натижалар 19 октябрь куни эълон қилинади.
Олимпиаданинг мақсади хорижий давлатлар билан фан ва таълим соҳасида ҳамкорликни кучайтириш орқали чет эллик ёшларнинг ўзбек тили ва адабиётига бўлган қизиқишини ошириш, ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги нуфузини юксалтириш ва миллий маданиятни кенг тарғиб қилишдан иборат.
Олимпиадада қуйидагилар иштирок этиши мумкин:
Хорижий давлат фуқароси бўлган 15-17 ёшли умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари;
Ўзбекистон ҳудудида яшаётган ва таълим олаётган хорижий фуқаролар.
Олимпиадада қатнашишни истаганлар 16 октябрга қадар онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0