Ташқи ишлар вазирлиги иқтисодий дипломатия доирасида рақамли дайжестни ишга туширди

© Sputnik / Ilya PitalevПортфель чиновника, фото из архива
Портфель чиновника, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2022
Oбуна бўлиш
Рақамли дайжест хорижий ишбилармон доиралар, компаниялар, инвестиция фондлари ва банклари, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, глобал рейтинг агентликлари, шунингдек, Тошкентдаги дипломатик корпусга тарқатиш учун мўлжалланган.
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги иқтисодий дипломатия доирасида рақамли дайжестни ишга туширди.
Айтилишича, Ўзбекистоннинг иқтисодий дипломатиясини ривожлантириш, мамлакат ҳақида халқаро ҳамжамият хабардорлигини ошириш мақсадида вазирлик томонидан New Uzbekistan. New Opportunities рақамли дайжестининг биринчи электрон жўнатмаси амалга оширилди.
Дайжестда Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳаётидаги сўнгги ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар, бизнеснинг янги имкониятлари, муваффақиятли ҳодисалар ва бўлажак тадбирлар ҳақида маълумотлар мавжуд.
Рақамли дайжест қуйидагиларга тарқатиш учун мўлжалланган:
Хорижий ишбилармон доиралар;
Компаниялар;
Инвестиция фондлари ва банклари;
Халқаро ташкилотлар ва молия институтлари;
Глобал рейтинг агентликлари;
Тошкентдаги дипломатик корпуси.
Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия бошқармаси томонидан амалга оширилган биринчи жўнатмалар хориждаги 3000 дан ортиқ манзилларни қамраб олди.
Алоқа базаси кенгайиб бориши билан уларнинг сонини босқичма-босқич ошириш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0