Охирги бир йил ичида дунёда холера вабосига чалиниш ҳолатлари кескин кўпайди - ЖССТ

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишМедицинские работники в отделении реанимации и интенсивной терапии в госпитале для больных COVID-19
Медицинские работники в отделении реанимации и интенсивной терапии в госпитале для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2022
Oбуна бўлиш
ЖССТ дунёда холера вабоси кенг тарқалишидан хавотирда.
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шу кунларда инсоният яна бир хафвли эпидемия билан юзлашиши эҳтимолидан жиддий ташвишда ва бунга етарлича асослар ҳам бор. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Ташкилот бош директори Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, охирги бир йил ичида дунёда холера вабосига чалиниш ҳолатлари кескин кўпайган. Биргина жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида 27 мамлакатда ушбу касаллик эпидемияси кузатилиб, кўплаб беморлар ҳаётдан кўз юмган.
Масалан, Сурияда сўнгги олти ҳафтада 10 минг нафардан ортиқ киши мазкур хавфли инфекцияга гумон қилинган.
Покистонда эса 1500 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган даҳшатли сув тошқинларидан кўп ўтмай холера вабоси авж олди. Агар шошилинч чоралар кўрилмаса, яқин ҳафталарда яна кўплаб одамлар хасталик қурбонига айланиши мумкин.
“Холера оқибатида беморлар ҳатто бир неча соат ичида жон таслим қилишлари мумкин. Шунга қарамай, замонавий тиббиёт махсус муолажалар орқали хасталикни даволаш имкониятига эга. Касалликка қарши вакциналар эса вабо профилактикасида энг самарали чора”, дейди ЖССТ раҳбари.
Қайд этилишича, 2013 йилда холерага қарши вакциналарнинг халқаро захирасини яратилган. Аммо улар эпидемиянинг олдини олиш учун етарли эмас. Шу боис, бу борада шошилинч чоралар кўриш зарур.
Мутасаддининг фикрича, жаҳонда бу йил турли эпидемиялар оқибатида содир бўлаётган ўлим ҳолатлари беш йил аввалги кўрсаткичга нисбатан деярли уч баравар ошган.
Маълумот учун, холера вабоси ингичка ичакнинг зарарланиши, интоксикация, умумий аҳвол оғирлашуви ва организм сувсизланиши билан кечадиган ўта хавфли ўткир инфекцион касаллик ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0