Европанинг йирик шаҳарларида намойишлар бошланди - видео

Oбуна бўлиш
Берлин, Вена, Рим, Прагада минглаб намойишчилар нахлар ошишига қарши намойишга чиқишган.
ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Европанинг марказий шаҳарларида нархлар ошиши ва Россияга қарши санкцияларга қарши митинглар бошланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Хусусан, Берлин, Вена, Рим, Прагада минглаб намойишчилар кўчага чиқишган.
Берлин, Венада намойишчилар нархларни тушириш ва Россия билан муносабатларни яхшилашни талаб қилишмоқда. Айрим намойишчилар Россия байроқларини кўтариб олган ва "Мен Росссия гази ва нефтини хохлайман" ёзувларини кўтариб олган.
Рим ва Прагада намойишга чиққан фуқаролар ҳаёт харажатлари ошиши, инфляция ва энергия нархлари ошишига қарши чиқишмоқда.
Россия Украинада махсус ҳарбий операция бошлаганидан сўнг Европа Итифоқи Россия газ ва нефтига қарши санкциялар киритди. Россия ўз энергия ташувчиларини Осиё ва Жанубий Америка давлатларига йўналтирди, Европа эса АҚШдан суюлтирилган газ сотиб олишга ўтди. Лекин санкциялар оқибатида жаҳон бозирида газ нархи рекорд даражада ўсди. Бу ўз оқибатида барча нархлар ўсишига, инфляцияга олиб келди. Қиш арафасида эса газ омборлари бўшаб қолган Европа давлатларида хавотир тобора кучаймоқда.
Янгиликлар лентаси
0