https://sputniknews.uz/20221007/uzauto-aktsiyalarni-sotishni-boshlaydi-28892151.html
UzAuto акцияларни сотишни бошлайди
UzAuto акцияларни сотишни бошлайди
Sputnik Ўзбекистон
Экспертларнинг фикрича, акцияларни биржага оммавий жойлаштириш компания ҳамда маҳаллий капитал бозори ривожида муҳим қадам бўлади. 07.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-07T11:34+0500
2022-10-07T11:34+0500
2022-10-07T11:34+0500
иқтисод
автомобил
биржа
uzauto motors
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24765964_182:525:2890:2048_1920x0_80_0_0_6e25ab58c9b1a75e89e4fe64ab4c1f53.jpg
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Марказий Осиёдаги энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи UzAuto Motors ўз акцияларини фонд биржасига жойлаштиради. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.Ўзбекистонда биринчи марта давлат компанияси ўз акцияларини бирламчи оммавий таклиф (IPO) йўли билан биржага жойлаштиради.Хусусийлаштиришнинг биринчи босқичида компания Тошкент республика фонд биржасига жисмоний ва юридик шахслар сотиб олиши мумкин бўлган 5 фоизгача акцияларни қўяди.Қайд этилишича, бундай компанияларнинг IPOга чиқарилиши инвесторларнинг кенг доирасига ўз акцияларини сотиб олиш имконини беради, бу эса маҳаллий капитал бозорини ривожлантиришда муҳим жиҳатдир.Маълумот учун, компаниянинг ўтган йилдаги соф фойдаси 166 млн долларни ташкил этди, ишлаб чиқариш ҳажми 235 минг дона автомобилга тенг бўлди. Жорий йилда компания ишлаб чиқаришни 340 мингтага етказишни режалаштирган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24765964_501:453:2628:2048_1920x0_80_0_0_c3d17e7d56822d6ef9fb87eb79997046.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, автомобил, биржа, uzauto motors
иқтисод, автомобил, биржа, uzauto motors
UzAuto акцияларни сотишни бошлайди
Экспертларнинг фикрича, акцияларни биржага оммавий жойлаштириш компания ҳамда маҳаллий капитал бозори ривожида муҳим қадам бўлади.
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Марказий Осиёдаги энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи UzAuto Motors ўз акцияларини фонд биржасига жойлаштиради. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.
Ўзбекистонда биринчи марта давлат компанияси ўз акцияларини бирламчи оммавий таклиф (IPO) йўли билан биржага жойлаштиради.
Хусусийлаштиришнинг биринчи босқичида компания Тошкент республика фонд биржасига жисмоний ва юридик шахслар сотиб олиши мумкин бўлган 5 фоизгача акцияларни қўяди.
"Компания акцияларини оммавий жойлаштириш компаниянинг стратегик ривожланиши учун муҳим қадамдир. UzAuto Motors зарар кўрувчи ва субсидияланган компаниядан хорижий мамлакатларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйган энг йирик ва энг даромадли автомобил ишлаб чиқарувчисига айланди” дейди “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов.
Қайд этилишича, бундай компанияларнинг IPOга чиқарилиши инвесторларнинг кенг доирасига ўз акцияларини сотиб олиш имконини беради, бу эса маҳаллий капитал бозорини ривожлантиришда муҳим жиҳатдир.
“Бирламчи оммавий таклифдан сўнг автомобиль ишлаб чиқарувчиси акцияларининг нархи кўтарилади, чунки у ишончли ва даромадли корхона”, дейди IPO бўйича мутахассис Эвгений Можейко.
Маълумот учун, компаниянинг ўтган йилдаги соф фойдаси 166 млн долларни ташкил этди, ишлаб чиқариш ҳажми 235 минг дона автомобилга тенг бўлди. Жорий йилда компания ишлаб чиқаришни 340 мингтага етказишни режалаштирган.