https://sputniknews.uz/20221007/toshkentda-sinov-tariqasida-raqamli-mobil-pasport-xizmati-ishga-tushiriladi-28899291.html
Тошкентда синов тариқасида "Рақамли мобил паспорт" хизмати ишга туширилади
Тошкентда синов тариқасида "Рақамли мобил паспорт" хизмати ишга туширилади
Sputnik Ўзбекистон
Фойдаланувчининг мобил иловадан фойдаланишга рухсат олиш жараёни Face-ID ёки Мобил-ID усули орқали масофадан идентификация қилиш орқали амалга оширилади. 07.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-07T13:52+0500
2022-10-07T13:52+0500
2022-10-07T13:52+0500
жамият
паспорт
янги қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/430/21/4302147_0:160:3077:1890_1920x0_80_0_0_52cb161a302dea88b0d8fea6b0c68a22.jpg
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Тошкентда 2023 йилдан фуқаронинг рақамли паспорти синов лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 571-сонли қарорда назарда тутилган.Ҳужжатга кўра, фуқаронинг рақамли паспорти синов лойиҳаси дастлаб 2023 йил 1 январдан 2023 йил 31 декабрга қадар Тошкентда амалга оширилади. Шундан сўнг, лойиҳанинг кейинги босқичини амалга ошириш республиканинг барча ҳудудларида давом эттирилади.Лойиҳа доирасида “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими негизида айрим турдаги маълумот ва ҳужжатларни электрон кўринишда тақдим этиш имкониятини берувчи “OneID mobile” дастурий таъминоти ишлаб чиқилади.Мобил илова орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишга рухсат этилади:Мобил иловадан Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжати бўлган муомалага лаёқатли шахслар фойдаланиш ҳуқуқига эга.Фойдаланувчининг мобил иловадан фойдаланишга рухсат олиш жараёни Face-ID ёки Мобил-ID усули орқали масофадан идентификация қилиш орқали амалга оширилади.Мобил иловадан фойдаланиш вақтида фойдаланувчининг ўзига тегишли маълумотлар тўғри ёки ҳақиқийлиги юзасидан эътирози бўлса, мобил илова ёрдамида мурожаат қилиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/430/21/4302147_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_a006ebce8927eedf78c2588f6b1eaf80.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, паспорт, янги қарор
жамият, паспорт, янги қарор
Тошкентда синов тариқасида "Рақамли мобил паспорт" хизмати ишга туширилади
Фойдаланувчининг мобил иловадан фойдаланишга рухсат олиш жараёни Face-ID ёки Мобил-ID усули орқали масофадан идентификация қилиш орқали амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Тошкентда 2023 йилдан фуқаронинг рақамли паспорти синов лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 571-сонли қарорда назарда
тутилган. Ҳужжатга кўра, фуқаронинг рақамли паспорти синов лойиҳаси дастлаб 2023 йил 1 январдан 2023 йил 31 декабрга қадар Тошкентда амалга оширилади. Шундан сўнг, лойиҳанинг кейинги босқичини амалга ошириш республиканинг барча ҳудудларида давом эттирилади.
Лойиҳа доирасида “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими негизида айрим турдаги маълумот ва ҳужжатларни электрон кўринишда тақдим этиш имкониятини берувчи “OneID mobile” дастурий таъминоти ишлаб чиқилади.
Мобил илова орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишга рухсат этилади:
Ўзбекистон фуқароси паспорти;
Автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома;
Олий маълумот тўғрисидаги диплом ва талаба тўғрисидаги маълумотлари;
Пенсия ёки нафақа гувоҳномаси;
Жисмоний шахс томонидан умумий таълим муассасасини (11-синф негизида) тамомлаганлиги тўғрисида аттестат;
Коронавирусга қарши эмланганлик ҳолати тўғрисидаги сертификат;
Туғилганлик ва никоҳ қайд этилганлик ҳақидаги далолатнома.
Мобил иловадан Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжати бўлган муомалага лаёқатли шахслар фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Фойдаланувчининг мобил иловадан фойдаланишга рухсат олиш жараёни Face-ID ёки Мобил-ID усули орқали масофадан идентификация қилиш орқали амалга оширилади.
Мобил иловадан фойдаланиш вақтида фойдаланувчининг ўзига тегишли маълумотлар тўғри ёки ҳақиқийлиги юзасидан эътирози бўлса, мобил илова ёрдамида мурожаат қилиши мумкин.