Sputnik мухбирига Халқаро полиция ассоциацияси мукофоти берилди
© Sputnik/Рамиз БахтияровМеждународная полицейская ассоциация в Узбекистане отметила 10-летие
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Халқаро полиция ассоциацияси ўзининг 10 йиллигини нишонлади. Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини табриклаш учун ассоциациянинг Москва вилояти бўлими вице-президенти Андрей Головизин ташкриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Халқаро полиция ассоциациясининг (ХПА) Ўзбекистондаги бўлими ўзининг 10 йиллигини нишонлади. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.
Ўзбекистон ХПА Москва минтақавий бўлимининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини юбилей билан табриклаш учун Москва бўлими вице-президенти, полиция генерал-маёри Андрей Головизин ташриф буюрди.
Андрей Головизин ўз нутқида ассоциация полиция хизматини рағбатлантиришда фаол иштирок этиб, ички ишлар органлари билан амалий ҳамкорликка эътибор қаратаётганини таъкидлади.
“Ўзбекистондаги Халқаро полиция ассоциацияси фахрийлар, ногиронлиги бор шахслар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватламоқда. Ассоциация қатор ижтимоий хайрия лойиҳаларини ишлаб чиқмоқда ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фаол иштирок этмоқда”, дейди Головизин.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирги шароитда жиноятчиларга қарши курашда бошқа давлатлар полициячилари билан мулоқотни давом эттириш учун реал имкониятларга эга бўлган Ўзбекистон ассоциацияси салоҳиятидан фаол ва самарали фойдаланиш мумкин.
Тадбирда хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, фахрийлар, ногиронлиги бор болалар ҳам иштирок этди.
© Sputnik/Рамиз БахтияровМеждународная полицейская ассоциация в Узбекистане отметила 10-летие
Международная полицейская ассоциация в Узбекистане отметила 10-летие
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
Байрам давомида Sputnik мухбири Рамиз Бахтияров “Ўзбекистон халқаро полиция ассоциациясини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” махсус мукофот билан тақдирланди.
Маълумот учун, Халқаро полиция уюшмаси 1950 йилда урушдан кейинги йилларда Дания, Норвегия, Швеция ва бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари билан ёзишмаларни олиб борган ва тажрибаларини баҳам кўрган британиялик полициячилар томонидан ташкил этилган.
Ҳозирги вақтда ассоциация истеъфодаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан ташкил топган мустақил ташкилотдир. Дунёнинг исталган нуқтасида полиция ходимлари мартабаси, ирқи, терининг ранги, тили ёки диний мансублигидан қатъи назар, унга қўшилишлари мумкин.
Унинг асосий мақсади дўстона муносабатлар ўрнатиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, иштирокчилар ўртасида маданий алоқаларни ривожлантириш, дунёқарашни кенгайтириш ва касбий тажриба алмашишдан иборат.
Ассоциациянинг Ўзбекистондаги филиали 2012 йилдан буён Россия Халқаро полиция уюшмасининг аъзоси ҳисобланади. 2016 йилда клуб кузатувчи сифатида ХПА сертификатини олди. Филиал Ўзбекистонда 2019 йил 7 октябрда расмий рўйхатдан ўтган.