https://sputniknews.uz/20221007/siz-bilan-gaplashmayman-saudiya-vaziri-reuters-muxbiriga---video-28917603.html
"Сиз билан гаплашмайман": Саудия вазири Reuters мухбирига - видео
"Сиз билан гаплашмайман": Саудия вазири Reuters мухбирига - видео
Sputnik Ўзбекистон
Саудия энергетика вазиридек манбаанинг гапларини ҳурмат қилмасдан, ўзингизнинг аллақандай "сариқ" манбааларингизга ишонар экансиз, мен сиз билан гаплашмайман ... 07.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-07T21:35+0500
2022-10-07T21:35+0500
2022-10-07T21:35+0500
дунёда
саудия арабистони
опек
оав
танқид
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1368/61/13686197_0:0:2675:1504_1920x0_80_0_0_43a7794d422bf0e2a6bcf0a6433859e9.jpg
ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Саудия Арабистони Энергетика вазири Reuters мухбири билан суҳбатлашишдан бош тортди. Бу воқеа ОПEК+ матбуот анжуманида юз берди. Шаҳзода Абдулазиз бин Салмон агентликни ёлғончиликда айблади.“Reuters ёмон иш қилди, ҳатто икки маротаба. Сиз Россия Саудия Арабистони билан келишиб нефт нархини 100 доллардан оширмоқчи деб ёздингиз. Ваҳоланки, мақола чоп этилган санада биз Россия билан бу мавзуда умуман гаплашмаган эдик. Шундан сўнг мен сизнинг вакилингиз билан боғланиб 25 дақиқа давомида унга бу ахборот нотўғри эканини, ва биз нархларга таъсир ўтказишга ҳаракат қилмаётганимизни тушунтиришга ҳаракат қилдим, лекин ҳаммаси беҳуда бўлди. Ушбу суҳбатдан сўнг сиз ушбу мавзуда яна бир мақола чиқардингиз, аллақандай "сариқ" манбааларга таяниб. Сиз мени, Саудия Арабистони энергетика вазиридек манбаани ҳурмат қилмас экансиз, мен сиз билан гаплашмайман. Саволингизни бошқаларга беришингиз мумкин", - деди шаҳзода Абдулазиз. Ушбу воқеага изоҳ берган Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова "НАТО қўл остидаги ОАВларнинг диди бузуқ деди. Биз соатлаб интервью беришимиз мумкин, лекин улар ўзига керакли битта иккита гапни олишадида, қолганини ўзидан қўшиб ёзади", - деди Захарова. Эслатиб ўтамиз, ОПEК+ мамлакатлари ноябрь ойидан бошлаб нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 2 миллион баррелга қисқартиришини эълон қилган эди. Ушбу хабар АҚШ раҳбарияти томонидан кескин танқид билан кутиб олинди.
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1368/61/13686197_0:0:2675:2006_1920x0_80_0_0_98bc25c97d9daae28334542a562b38a5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, саудия арабистони, опек, оав, танқид
дунёда, саудия арабистони, опек, оав, танқид
"Сиз билан гаплашмайман": Саудия вазири Reuters мухбирига - видео
Саудия энергетика вазиридек манбаанинг гапларини ҳурмат қилмасдан, ўзингизнинг аллақандай "сариқ" манбааларингизга ишонар экансиз, мен сиз билан гаплашмайман - деди Саудия энергетика вазири.
ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Саудия Арабистони Энергетика вазири Reuters мухбири билан суҳбатлашишдан бош тортди. Бу воқеа ОПEК+ матбуот анжуманида юз берди. Шаҳзода Абдулазиз бин Салмон агентликни ёлғончиликда айблади.
“Reuters ёмон иш қилди, ҳатто икки маротаба. Сиз Россия Саудия Арабистони билан келишиб нефт нархини 100 доллардан оширмоқчи деб ёздингиз. Ваҳоланки, мақола чоп этилган санада биз Россия билан бу мавзуда умуман гаплашмаган эдик.
Шундан сўнг мен сизнинг вакилингиз билан боғланиб 25 дақиқа давомида унга бу ахборот нотўғри эканини, ва биз нархларга таъсир ўтказишга ҳаракат қилмаётганимизни тушунтиришга ҳаракат қилдим, лекин ҳаммаси беҳуда бўлди. Ушбу суҳбатдан сўнг сиз ушбу мавзуда яна бир мақола чиқардингиз, аллақандай "сариқ" манбааларга таяниб.
Сиз мени, Саудия Арабистони энергетика вазиридек манбаани ҳурмат қилмас экансиз, мен сиз билан гаплашмайман. Саволингизни бошқаларга беришингиз мумкин", - деди шаҳзода Абдулазиз.
Ушбу воқеага изоҳ берган Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова "НАТО қўл остидаги ОАВларнинг диди бузуқ деди. Биз соатлаб интервью беришимиз мумкин, лекин улар ўзига керакли битта иккита гапни олишадида, қолганини ўзидан қўшиб ёзади", - деди Захарова.
Эслатиб ўтамиз, ОПEК+ мамлакатлари ноябрь ойидан бошлаб нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 2 миллион баррелга қисқартиришини эълон қилган эди. Ушбу хабар АҚШ раҳбарияти томонидан кескин танқид билан кутиб олинди.