“Сижжак” дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди

© SputnikДача Гульнары Каримовой в Ташкентской области
Дача Гульнары Каримовой в Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2022
Oбуна бўлиш
Гулнора Каримовага тегишли бўлган "Сижжак" оромгоҳи қайта аукционга қўйилди. Унинг бошланғич нархи қарийб 71 млрд сўмни ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Давлат активларини бошқариш агентлиги E-auksion сайтида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Сижжак” дам олиш масканини яна сотувга қўйди.
Бўстонлиқдаги мазкур оромгоҳнинг умумий ер майдони 5,38 гектар, бино ва иншоотлар майдони 4039,56 квадрат метрни ташкил этади. Мажмуа ҳудудида меҳмонхона бинолари, бир нечта сузиш ҳавзалари, амфитеатр, коттеж, сув минораси ва бошқа иншоотлар мавжуд.
Дам олиш масканининг бошланғич баҳоси 70 миллиард 68 миллион сўм, омонат суммаси 5 фоиз миқдорида – 3,5 миллиард сўм. Аризалар 7 ноябрь соат 09:00 гача қабул қилинади. Аукцион ўша куни бўлиб ўтади.
“Сижжак” дам олиш маскани Гулнора Каримовага тегишли бўлган. У аввал ҳам икки марта: 2020 йил июнь, 2021 йил апрелда ва 2022 йил апрелда сотувга қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0