Ўзбекистонда Новгород қурилиш коллежи филиали очилиши кутилмоқда

© Новгородский строительный колледжНовгородский строительный колледж
Новгородский строительный колледж - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2022
Oбуна бўлиш
Коллежда Россия қурилиш вазирлиги стандартларига мувофиқ 26 йўналиш бўйича ўқув курслари йўлга қўйилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистонда Россия Қурилиш вазирлиги стандартлари асосида мутахассисларни тайёрлаш учун Новгород қурилиш коллежининг филиали очилиши кутилмоқда. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов Россияга ташрифи доирасида Новгород вилояти таълим вазири Дмитрий Яковлев билан музокаралар ўтказди.
“Учрашувда Россиянинг 100 та энг яхши таълим муассасалари қаторига киритилган Новгород қурилиш коллежининг Ўзбекистонда филиалини очиш масаласи муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, коллежда Россия Қурилиш вазирлиги стандартларига мувофиқ 26 та йўналиш бўйича ўқув курслари очилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили октябрь ойида Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистондан 10 минг меҳнат муҳожирини Россиядаги қурилиш объектларига жалб этиш бўйича тажриба дастурини ишга тушириш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.
2021 йил сентябр ойида Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ва Россия Федерацияси Қурувчилар миллий ассоциацияси (НОСТРОЙ) ўртасида Россиядаги қурилиш объектларига кетаётган меҳнат мигрантлари учун республикада малака имтиҳонларини ўтказишни назарда тутувчи ҳамкорлик шартномаси имзоланган.
Август ойи ўрталарида Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги республикадан ташқарида ишлаш учун мамлакатдан чиқиб кетганлар сони икки миллиондан ортиқни ташкил этгани ҳақида маълум қилди. Мутахассисларнинг фикрича, уларнинг 60 фоизга яқини Россияда меҳнат қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0