Ўзбекистон ва Россия барча йўналишларда алоқаларни жадаллаштиришга тайёр - ТИВ

© Foto : МИД РФВладимир Норов и Сергей Лавров
Владимир Норов и Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2022
Oбуна бўлиш
Владимир Норов Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбатлашди - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбати бўлиб ўтди.
Унда 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши йиғилишининг якунлари муҳокама қилинди.
Давлатлараро ҳамкорликнинг, жумладан, Ўзбекистон ва Россия ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларация доирасидаги алоқаларнинг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва Россиянинг икки ва кўп томонлама кун тартибидаги барча йўналишлар бўйича алоқаларни жадаллаштиришга тайёрлиги таъкидланди.
Янгиликлар лентаси
0