Иқтисодчи янги инқироздан омон қолишнинг ягона йўлини айтди

© AFP 2023 / StringerИнвестор следит за ростом фондового рынка
Инвестор следит за ростом фондового рынка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2022
Oбуна бўлиш
Иқтисодчининг сўзларига кўра, мамлакатлар АҚШга пул олиб чиқишни тўхтатса, янги инқирозга дош бера олади.
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Жаҳон марказий банклари ставкаларни ошириб, учинчи дунё мамлакатлари иқтисодларини том маънода парча-парча қилиб ташламоқда. Бу ҳақда РИА Новости “Янги жамият” институти Сиёсий-иқтисодий тадқиқотлар маркази раҳбари Василий Колташовга таяниб, хабар берди.
Василий Колташовга кўра, ривожланган давлатлар ҳам ставкалар ошишидан жабр кўрмоқда — Британия ва Европа Иттифоқида инфляция тез суръатлар билан ўсиб бормоқда, ишлаб чиқариш ёпиляпти.
Америка маъмуриятининг вазифаси — инвесторларни долларга ўтишга мажбурлаб, бутун пулни дунёдан “тортиб олиш”.

“Учинчи дунё мамлакатлари учун бу ҳақиқий фалокат бўлиб, бир томондан доллар курсининг ўсишига олиб келса, иккинчи томондан миллий валюталарнинг заифлашишига олиб келади ва натижада ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти парчаланади”, - дея таъкидлади иқтисодчи.

АҚШ Федерал захираси, Англия банки ва Европа Марказий банки томонидан ставкаларнинг ошиши иқтисодий инқироз механизмини изчил ривожлантирмоқда.
“Кўпчилик Америка молия тизимини четлаб ўтувчи горизонтал алоқаларни ўрнатиш орқали бунинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Аммо бу етарли эмас: мамлакатлар ҳукумати капитални ўз иқтисодиётига сармоя киритишга мажбурлаб, маблағларини олиб чиқишни тақиқлаши керак”, - дея хулоса қилди Колташов.
Янгиликлар лентаси
0