https://sputniknews.uz/20221007/dzyudo-boyicha-jch-ikkinchi-kunida-kimlar-tatamiga-chiqadi-28899775.html
Дзюдо бўйича ЖЧ иккинчи кунида кимлар татамига чиқади
Дзюдо бўйича ЖЧ иккинчи кунида кимлар татамига чиқади
Sputnik Ўзбекистон
Дзюдо бўйича ЖЧ иккинчи кунида уч нафар ўзбекистонлик спортчи, жумладан таниқли Диёра Келдиёрова ҳам татамига чиқади. 07.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-07T14:20+0500
2022-10-07T14:20+0500
2022-10-07T14:20+0500
спорт
дзюдо
ўзбекистон
диёра келдиёрова
чемпион
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/07/28900058_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_00cbcd74f1238fb898ad70c6c1f9dd93.jpg
ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Бугун Тошкентдаги "Хумо Арена" мажмуасида катталар ўртасидаги дзюдо бўйича 35-жаҳон чемпионатининг иккинчи куни бошланди. деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. Умумий мукофот жамғармаси бир миллион еврони ташкил қилувчи дунё биринчилигининг иккинчи куни -52 кг (аёллар) ҳамда -66 кг эркаклар вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар беллашмоқдалар. Бугунги беллашувларда ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова, Сита Кадамбаева (-52 кг) ва Сардор Нуриллаев (-66 кг) медаллар ҳамда қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқади. Диёра Келдиёрова Марокашлик Сумия Ираоуи билан Сита Кадамбаева эса потугалиялик Ёана Диого билан беллашади. Эркаклар баҳсида Сардор Нуриллаев Богдан Ядов (Украина) билан татаимига чиқади. Маълумот учун, мусобақаларнинг биринчи куни олимпиада чемпиони Наохиса Такато ўз фаолиятида тўртинчи бор жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди. Аёллар ўртасида эса Нацуми Цунода шарафига Япония давлат мадҳияси янгради. Тошкентда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида дунёнинг 84 мамлакатидан 600га яқин спортчилар иштирок этмоқда. Беллашувлар 14та вазн тоифаларида бўлиб ўтмоқда. Аёллар ва эркаклар орасида еттитадан. Мусобақада нафақат медаллар, балким Париж 2024 Олимпиадаси учун рейтинг баллар ҳам тўпланади. Биринчи ўринни қўлга киритган спортчиларга 23 минг евро пул мукофоти билан 2000 рейтинг бали берилади. Ундан 1000 балл Париж Олимпиадаси учун.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/07/28900058_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_cad106ac5f285833db4481a6123e3723.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, дзюдо, ўзбекистон, диёра келдиёрова, чемпион
спорт, дзюдо, ўзбекистон, диёра келдиёрова, чемпион
Дзюдо бўйича ЖЧ иккинчи кунида кимлар татамига чиқади
Дзюдо бўйича ЖЧ иккинчи кунида уч нафар ўзбекистонлик спортчи, жумладан таниқли Диёра Келдиёрова ҳам татамига чиқади.
ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Бугун Тошкентдаги "Хумо Арена" мажмуасида катталар ўртасидаги дзюдо бўйича 35-жаҳон чемпионатининг иккинчи куни бошланди. деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Умумий мукофот жамғармаси бир миллион еврони ташкил қилувчи дунё биринчилигининг иккинчи куни -52 кг (аёллар) ҳамда -66 кг эркаклар вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар беллашмоқдалар.
Бугунги беллашувларда ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова, Сита Кадамбаева (-52 кг) ва Сардор Нуриллаев (-66 кг) медаллар ҳамда қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқади.
Диёра Келдиёрова Марокашлик Сумия Ираоуи билан Сита Кадамбаева эса потугалиялик Ёана Диого билан беллашади.
Эркаклар баҳсида Сардор Нуриллаев Богдан Ядов (Украина) билан татаимига чиқади.
Маълумот учун, мусобақаларнинг биринчи куни олимпиада чемпиони Наохиса Такато ўз фаолиятида тўртинчи бор жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди. Аёллар ўртасида эса Нацуми Цунода шарафига Япония давлат мадҳияси янгради.
Тошкентда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида дунёнинг 84 мамлакатидан 600га яқин спортчилар иштирок этмоқда. Беллашувлар 14та вазн тоифаларида бўлиб ўтмоқда. Аёллар ва эркаклар орасида еттитадан. Мусобақада нафақат медаллар, балким Париж 2024 Олимпиадаси учун рейтинг баллар ҳам тўпланади. Биринчи ўринни қўлга киритган спортчиларга 23 минг евро пул мукофоти билан 2000 рейтинг бали берилади. Ундан 1000 балл Париж Олимпиадаси учун.