Бугун Мирзиёев Санкт-Петербургга ташриф буюради
08:29 07.10.2022 (янгиланди: 10:48 07.10.2022)
© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел встречи на полях саммита ШОС
© Sputnik / Сергей Гунеев
/ Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти сўнгги бор Россияга ўтган йилнинг 28 декабрь куни МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этиш учун борган эди.
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан бугун Санкт-Петербург шаҳрига боради. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг норасмий саммити тадбирларида иштирок этади.
Қайд этилишича, Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг норасмий саммити тадбирларида иштирок этади.
Тадбир кун тартибига мувофиқ кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш кўзда тутилган.
МДҲ давлатлари раҳбарларининг охирги норасмий учрашуви ўтган йил декабрь охирида бўлиб ўтган эди. У Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербургда ўтказилган эди.
Учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳам иштирок этишганди.