“Бизни Байдендан қутқаринг”: АҚШ аҳолиси президентнинг ядровий таҳдидидан ғазабланишди

© AP Photo / Evan VucciПрезидент США Джо Байден, архивное фото
Президент США Джо Байден, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2022
Oбуна бўлиш
 The Washington Times ўқувчилари ядровий таҳдид ҳақидаги баёнотларидан сўнг Байденни кескин танқид қилишди
ТОШКЕНТ, Sputnik, 7 окт - АҚШ Президенти Жо Байден ядровий таҳдид қўрқувини яратишдан фойда кўради, чунки бу Америкада сиёсий курс алмашишини қийинлаштиради. The Washington Times газетаси ўқувчилари шундай хулосага келишган.
Изоҳ ёзувчиларнинг сўзларига кўра, айнан Байден дунёдаги инқирозлар, жумладан Украина можаросига сабабчи бўлган.
“Демократларга овоз бериш учун фақат аҳмоқ бўлиш керак. Демократлар Адлия вазирлиги ва Федерал давлат бюросини сиёсийлаштириб иқтисодни, таълимни, ҳукуматни барбод қилди. Энди улар телба Байден раҳбарлигида бизни ядровий уруш хавфига қўйишмоқда. Бу ишёқмасни Ой уйдан чиқариб ташланг”, - дейди JoeP535.
“Байден биз шиддат билан ядровий армагеддонга яқинлашяпмиз деб айтди. Аммо бу сиз бизни бунга ундаётганингиз учун рўй беряпти, жаноб Байден. Чунки сиз қилаётганингиз учун бўляпти”, - дейди DavidBartlett исмли америкалик.
“Бу демократларнинг оралиқ сайловлардан олдин ўйлаб топган стратегияси: ахир биз ядровий можаро олдидан ҳукуматни алмаштира олмаймиз! дейди. Мамлакатни демократлар ва ҳамдард республикачилардан тозалаш, Американи қайта қуриш ва Путин билан тинчлик музокараларини бошлаш учун овоз бериш керак”, - дейди JusticeNow.
“Парвардигор, бизни Жо дан қутқар”, - деб ёзади PeterTx52.
“Мен кўпроқ Брендон (АҚШда президентнинг танқидчилари уни шундай аташади - таҳр) ақлан ва жисмонан тугаганидан қўрқаман. У буни билади. Шунинг учун бизни ҳам ўзи билан олиб кетишга қарор қилиши мумкин”, - дейди ThePurpleCrab.
“Демократлар 2016 йилда: “Бўлиши мумкин эмас! Трамп ядровий уруш қўзғатмоқчи!”. Демократлар 2022 йил: Ура! Байден ядро урушини қўзғатмоқчи”, дея киноя билан ёзади BoldTruthTell.
Аввалроқ Америка Президенти совуқ уруш ва Кариб инқирозидан кейин илк бор дунёга ядровий уруш таҳдид солаётганини айтган эди. Сентябрь ойи президент Владимир Путин россияликларга йўллаган мурожаатида Ғарб Россияга қарши сиёсати ва унга қарши таҳдидлардан ҳар қандай чегаралардан чиқаётганини айтган эди. Унга кўра, Ғарб Москвага қарши ядровий шантаж, оммавий қирғин қуролларини қўллаган. У Ғарбга Россия бир қатор компонентлар бўйича хорижий ҳарбий техникани ортда қолдирганини эслатиб, ядро қуроли билан шантаж қилмоқчи бўлганларни ядро шамоли кўтарилиши уларнинг фойдасига бўлмаслигини айтиб огоҳлантирди.
Янгиликлар лентаси
0