Вашингтоннинг Киевга ҳарбий ёрдами камаймоқда

© AP Photo / Efrem LukatskyДевушка с украинским флагом у посольства США в Киеве
Девушка с украинским флагом у посольства США в Киеве  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2022
Oбуна бўлиш
Ғарб мамлакатларининг Киев режимига ҳарбий ёрдами камайишда давом этмоқда ва ҳатто Вашингтондаги Америка ленд-лизи “ташаббускорлари” ўз тажрибаси остидаги Украина армиясини молиялаштириш ва қуроллантиришни қисқартирмоқда.
Европаликлар ҳам Америка Қўшма Штатлари манфаатлари йўлида ўзи ва иқтисодий фаровонлигини Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театрида қурбон қилмоқчи эмас.
АҚШ президенти Жо Байден Украинага қиймати 625 млн долларлик янги ҳарбий ёрдам етказилишини маълум қилди. Пентагон етказиб бериладиган қуроллар рўйхатини эълон қилди: 1 та HIMARS реактив тизими ва унинг учун ўқ-дорилар; 105 мм калибрли 16 та гаубицалар, 155-мм калибрли 16 та гаубицалар ва 75 мингта снаряд (шунингдек, 500 юқори аниқликдаги), 30 мингта 120-ммлик миналар, 200 мингта ўқчи қуроллар учун патрон, Claymore пиёдаларга қарши миналар ва бошқалар.
Американинг сентябрдаги 1,1 млдр. долларлик ёрдам пакети билан ҳисоблаганда, зарба берувчи қуроллар камайганини кўриш мумкин. Сентябрда 18 та HIMARS ўрнатмалари ваъда қилинган эди.
Умумий ҳисобда, 24 февралдан буён АҚШ Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театрида 16, 8 млрд доллардан кўп пулни кўкка совурган. Украина қуролли кучларига келажакда қабул қилинган ва ваъда қилинган 34 та HIMARSларни ҳам. “Президент ваколатлари” билан Американинг молиялаштириш динамикаси Украина фойдасига бўлмаяпти.
Пентагон ленд-лизга, шунингдек, Украинага ATACMS (узоқлиги 300 км гача) ракеталар, ғарб намунасидаги танклар етказиб беришга эҳтиёж кўрмаяпти. Айниқса, танклар аниқ хизмат кўрсатиш ва таъмирни талаб қилади, Украина Қуролли кучлари эса бу билан таъминлаб бера олмайди. Натижада эса УҚК Америка омборлари ва турли мамлакатларнинг “совет давридаги қуроллар арсеналидан” фақатгина “эски темир-терсакларни” қабул қилиб олмоқда.
АҚШ Украинага асосий имкониятларни бериш учун иттифоқчилари ва шериклари билан ишлашни давом эттирмоқчи. Бироқ, НАТО бўйича европалик иттифоқдошлар алоҳида фаоллик кўрсатишаётгани йўқ - октябрь бошида УҚК учун Литва, Норвегия ва Франция сезиларди даражада кам бўлган
Европа бераётган қуроллар рўйхатида энг сезиларли 37 та WARMATE (узоқлиги 10 км гача) қўриқловчи ўқ-дорилар, олтита Caesar (бошида Дания учун мўлжалланган) ўзиюрар тўплари ва 20 та Bastion зирҳли автомобиллари.
Германия Мудофаа вазири Кристина Ламбрехт Украинага ўрта узоқликдаги 10 та ваъда қилинган IRIS-T SLM зенит ракета тизимлари (ҳаво нишонларини 40 км узоқликдан йўқ қилувчи) нинг биринчиси етказилаётганини маълум қилди. Зенит ракета тизимларининг барча партиясини тайёрлашга 3 йил керак бўлади, уруш шароитида Ғарб қуроллари узоқ яшамайди.

Реалликка қайтиш

Яқинда АҚШда ўтказилган ижтимоий сўровнома шуни кўрсатдики, 48% америкаликлар ҳозирги босқичда, агар узоқ муддатли иқтисодий қийинчиликлар юзага келадиган бўлса, (аслида муқаррар) Украинага ҳарбий ёрдам етказилишига қарши.
АҚШ давлат қарзи илк бор 31 трлн.доллардан ошди. АҚШ қарзи дунё ЯИМнинг 30%ни ташкил этади. Ва бундай ўсиш Вашингтоннинг давлат қарзларини қайтариш нияти йўқлигини билдиради. АҚШ ўз муаммоларини Европа Иттифоқи, Украинадаги уруш ҳисобига ҳал қилмоқчи.
Ҳозирда ўн нафар немисдан фақат тўрт нафари Украинанинг катта ҳарбий муваффақият қозонишига ишонади. Энерготашувчилар нархи ошишига, шунингдек, кўпчиликнинг фикрига кўра, ҳозирги иқтисодий қийинчиликларга сабаб Россияга қарши санкцияларга норозилик намойишлари Европанинг турли нуқталарида кўпаймоқда.
Шу сабабли New York Times газетаси таъкидлашича: “Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси саккизинчи ойида сувости портлашлари билан Россия газининг Германияга етказиб берадиган асосий маршрути шикастланди. Асабий кайфиятдаги европаликларда саросима ва қўрқув туйғуси янада кўпайди... “Шимолий оқим 1” бўйича ҳар йили 60 миллиард кубометр газ олиб келинган ва у Европанинг энг йирик иқтисодиётини таъминлаган. “Шимолий оқим-2” са ушбу ҳажмни ошириш учун қурилган эди”.

Америка газининг муқобили - Nord Stream газ ўтказгичларининг вайрон қилиниши ва ЕИда Сибирь углеводородларига тақиқ - соғлом фикрга эга ҳеч қайси европаликни рози қила олмайди. Келаётган қиш қийиниликлари фонида норозиликлар фақат кўпаяди.

Шу билан бирга, УҚКнинг Америка томонидан кўп миллиардлик молиялаштирилишига қарамай, Россия қўшинлари душманнинг 1000 километрлик ҳарбий туташув линиялари- Херсон, Запорожье, Днепропетровск, Харьков вилоятларидаги объектларига, шунингдек, УҚК нинг чуқур ичкарисида - Одесса ва Киев вилоятларидаги объектларига зарбалар беришда давом этмоқда. Янги мисол - Киев вилоятининг Оқ Черков шаҳридаги Украинанинг 72 механизациялашган бригадаси базасининг ёниши.
РФ Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган суткада Николаев-Криворожск йўналишининг ўзида Украина қўшинининг 18 та жанговар зирҳли машина, иккита танк, иккита ўзиюрар “Гвоздика” гаубицалари, иккита миномёт ва 20 та автомобиллари йўқ қилинган.
“Искандар” оператив-тактик ракетасининг Вознесенск ҳарбий аэродромига юқори аниқликдаги зарбаси билан УҚК зарба берувчи учувчисиз аппаратлари - "Байрактар ТБ-2" омбори йўқ қилинган. Ушбу статистикадан тахмин қилиш мумкинки, Америка ёрдамлари “пакети” ва Европа ҳарбий қўллаб-қувватлаши Украинадаги вазиятни ўзгартира олмайди.
“Ростех” давлат корпорацияси душанба куни залп оловли “Торнадо-Г” ва “Торнадо-С” тизимларининг Пермда ишлаб чиқарилиши ўтга йилга нисбатан икки баробарга ошган ва ўн йилда кузатилмаган ҳажмга ошганини расман маълум қилди. Бугунги кунда Россияда барча Мудофаа саноат комплексларида иш етарли. Москва ҳеч қачон АҚШ ва Шимолий Атлантика альянсига Украина ҳудудларида кенгайишига ва РФ миллий хавфсизлигига таҳдид солишига йўл қўймади.
Янгиликлар лентаси
0