Тошкентдан Куала-Лумпурга авиақатновлар тикланмоқда

© Depositphotos / RobynmacБашни Петронас в Куала-Лумпуре
Башни Петронас в Куала-Лумпуре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент – Куала-Лумпур йўналишдаги чипталар нархи 4 347 523 сўмдан бошланади.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Uzbekistan Airways 1 ноябрдан Куала-Лумпурга тўғридан-тўғри қатновларни тикламоқда.
“Тошкент – Куала-Лумпур – Тошкент” қатновлари ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Сешанба кунлари:
Тошкентдан учиб кетиш: 23:55 (Тошкент вақти билан) сешанба куни.
Куала-Лумпурга етиб бориш: 10:30 (Куала-Лумпур вақти билан) чоршанба куни.
Куала-Лумпурдан учиб кетиш: 12:00 (Куала-Лумпур вақти билан) чоршанба куни.
Тошкентга етиб бориш: 17:00 (Тошкент вақти билан) чоршанба куни.
Жума кунлари:
Тошкентдан учиб кетиш: 23:00 (Тошкент вақти билан) жума куни.
Куала-Лумпурга етиб бориш: 9:30 (Куала-Лумпур вақти билан) шанба куни.
Куала-Лумпурдан учиб кетиш: 11:00 (Куала-Лумпур вақти билан) шанба куни.
Тошкентга етиб бориш: 16:00 (Тошкент вақти билан) шанба куни.
Тошкент – Куала-Лумпур йўналишдаги чипталар нархи 4 347 523 сўмдан, “Тошкент – Куала-Лумпур – Тошкент” йўналишидаги авиачипталар нархи эса 7 596 136 сўмдан бошланади.
Янгиликлар лентаси
0