Тошкентда Игорь Моисеев халқ рақс ансамбли балетининг илк намойиши ўтказилади
© Государственный академический ансамбль народного танца имени Игоря МоисееваИгор Моисеев номидаги халқ рақс ансамбли
Oбуна бўлиш
Балет дастуридан Игор Моисеев ижодининг турли даврларида яратилган ва жаҳон классикасига айланган асарлари жой олган.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Тошкентда 12–13-ноябр кунлари “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Игорь Моисеев номидаги халқ рақс ансамбли балетининг илк намойиши бўлиб ўтади. Бу ҳақида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
Игорь Моисеев ижодининг турли даврларида яратилган ва жаҳон классикасига айланган асарларни ўз ичига олган “Моисеев-85” юбилей дастури тақдим этилади.
© Государственный академический ансамбль народного танца имени Игоря МоисееваИгор Моисеев номидаги халқ рақс ансамбли
Игор Моисеев номидаги халқ рақс ансамбли
“Ансамблнинг ҳар бир чиқиши ҳамиша мухлисларнинг мутлақ олқишига сазовор бўлади. Томошабин ва соҳа мутахассислари раққос ва раққосаларнинг маҳоратли ижроси, сайқалланган услуби ҳамда жўшқин ифодасига тасанно айтадилар”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Игорь Моисеев дунёда биринчи саҳна санъатининг янги жанри - халқ саҳна хореографиясини яратган. Халқ рақс ансамбли халқ оғзаки ижодини саҳнавий талқин қилишнинг янги бадиий усули бўлиб, унинг мақсади фольклорни профессионал санъат ёрдамида ривожлантириш ва бойитишдир.