Россия ТИВ Польшанинг товон пули ҳақидаги даъволарига жавоб берди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишЗдание МИД РФ
Здание МИД РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2022
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ вакилининг сўзларига кўра, СССР фашистлар Германияси устидан ғалаба қозонмаганида миллионлаб поляклар қулликнинг чидаб бўлмас тақдирига дуч келган бўлар эди.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Польшанинг Россия Иккинчи жаҳон уруши давридаги йўқотишлар учун компенсация тўлаши ҳақидаги даъволари сиёсий фантазиялар доирасига киради, деди РИА Новостига Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Европа учинчи департаменти директори Олег Тяпкин.

“Польша сиёсий доираларининг Иккинчи жаҳон уруши пайтида Польша кўрган йўқотишлар билан боғлиқ Россияга ноадекват даъволари сиёсий фантазиялар дирасига киради”, - деди Тяпкин.

Унинг таъкидлашича, Польша расмийлари ўзларининг ички сиёсий муаммоларини ҳал қилар экан, кўпинча "тарихий ревизионизм"га мурожаат қилишади.
“Уларнинг очиқ-ойдин ахлоқсизлиги яққол кўриниб турибди: агар СССР фашистлар Германияси устидан ғалаба қозонмаганида эди, Польша Польша халқининг миллий давлати сифатида мавжуд бўлмаган ва миллионлаб поляклар қулликнинг чидаб бўлмас тақдирига дуч келган бўлар эди”, - дея хулоса қилди дипломат.
Аввалроқ, Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Германия ва Польшанинг Украинага Россия томонидан товон пули тўлаши ҳақидаги баёнотларини одобсизлик деб атаган эди. Унинг эслашича, Совет Иттифоқи Шарқий Европа мамлакатлари, жумладан, Германия ва Польшани қайта тиклашга катта куч ҳамда маблағ сарфлаган.
Эслатиб ўтамиз, Варшавада Германиядан Иккинчи жаҳон уруши натижасида етказилган зарар учун компенсация сифатида 6,2 триллион злоти (тахминан 1,3 триллион доллар) талаб қилишган. Шу билан бирга, польшалик сиёсатчилар Россиядан ҳам товон пули олиш умидини қайта-қайта билдиришган.
Бир неча йил олдин "Қонун ва адолат" раҳбари Ярослав Качинский Москва, Берлин сингари, Польшага Иккинчи Жаҳон урушидаги зарарни қоплашга мажбур, ва ташқи ишлар вазири ўринбосари Павел Яблонский Варшаванинг "шартсиз" товон тўлаш ҳуқуқини эълон қилди.
Россиядан пул талаб қилиш ғоясини яқинда мамлакат президенти Анжей Дуда қўллаб-қувватлади.
Янгиликлар лентаси
0