Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги битта назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСитуация на киргизско-казахской границе
Ситуация на киргизско-казахской границе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2022
Oбуна бўлиш
Икки кун давомида "Қозиғурт" ва унга туташ "С.Нажимов" назорат-ўтказиш пункти ўртасидан ўтувчи газ қувурлари гидравлик синовдан ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги "Қозиғурт" ва унга туташ "С.Нажимов" назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилади.
Назорат-ўтказиш пункти 6 октябрь куни соат 09:00 дан 7 октябрь соат 09:00 га қадар фуқаролар ва транспорт воситаларининг ўтиши учун ишламайди.

“Пункт "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти томонидан ҳар икки давлатнинг назорат-ўтказиш пунктлари ўртасидан ўтувчи газ қувурларининг гидравлик синовидан ўтказилиши сабабли ёпилади”, - дейилади хабарда.

Икки давлат чегарасидаги бошқа назорат-ўтказиш пунктлари одатдагидек ишлашда давом этади.
Чегарадан ўтмоқчи бўлганлардан жорий этилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда ўз йўналишини олдиндан режалаштириш сўралган.
Янгиликлар лентаси
0