Наманган тўқимачилик саноати институти ташкил этилади

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишСтуденты на лекции
Студенты на лекции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2022
Oбуна бўлиш
Наманган муҳандислик-технология институтининг тўқимачилик саноати таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича таҳсил олаётган талабалар ўқиши янги — Наманган тўқимачилик саноати институтига кўчирилади.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президентининг 28 январдаги 60-сон фармонига мувофиқ, Наманган шаҳрида Наманган тўқимачилик саноати институти ташкил этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, янги институтда ўқув жараёни 2023/2024 ўқув йилидан бошланади ва кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади.
Институтнинг асосий вазифалари:
тўқимачилик саноати тармоқлари учун меҳнат бозорида рақобатбардош, юқори малакага эга олий маълумотли ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, шунингдек, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
таълим дастурларини етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда, жумладан, қўшма таълим дастурлари асосида жорий этиш ҳамда илмий тадқиқотлар олиб бориш;
таълим билан ишлаб чиқаришнинг интеграциясини кучайтириш, соҳа ташкилотларида талабаларнинг малакавий амалиётини йўлга қўйиш, кафедра филиалларини ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг стажировкасини ташкил этиш;
ўқув жараёнини талабаларда мустақил билим олиш, тизимли таҳлил қилиш, ижодий фикрлаш ва амалий, жумладан, тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтириш;
ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибани, жумладан, замонавий таълим технологияларини татбиқ этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитини таъминлаш;
илмий-педагогик салоҳиятни ошириб бориш, жумладан, профессор-ўқитувчилар стажировкаси ва малака оширишини нуфузли маҳаллий ва хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот марказларида ташкил этиш ҳисобланади.
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб институт профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва магистрантларини хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ташкилотларига илмий стажировка ва малака оширишга юбориш чораларини кўради. Институт талабаларининг танишув ва малакавий амалиётини хорижий ва маҳаллий йирик тўқимачилик корхоналарида ўташ тизимини жорий этилади.
Шунингдек, талабаларнинг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичини ва профессор-ўқитувчиларнинг иш самарасини халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизимини жорий этилади.
Бундан ташқари, 2024/2025 ўқув йилига қадар институт ҳузурида тўқимачилик технопарки фаолиятини йўлга қўяди. Бунда, Технопарк:
Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан жалб этиладиган халқаро ташкилотларнинг грантлари ва салоҳиятли инвесторлар маблағлари ҳисобига, жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этилади;
институт таъсисчилигида масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади ҳамда унга технологик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва тижоратлаштириш ҳуқуқи берилади;
хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар, грантлар, ҳомийлик хайриялари, институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
2026/2027 ўқув йилига қадар институтнинг камида 2 та бакалавриат таълим йўналиши ва 3 та магистратура мутахассислигининг халқаро тан олинган ташкилотлар аккредитациясидан ўтказилишини таъминлайди.
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Наманган муҳандислик-технология институтига тўқимачилик саноати бўйича бакалавриат ва магистратура босқичларида кадрлар тайёрлаш бўйича ажратиладиган давлат буюртмаси квотаси институтга йўналтирилади. Наманган муҳандислик-технология институтининг тўқимачилик саноати таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича таҳсил олаётган талабалар ўқиши институтга кўчирилади.
Янгиликлар лентаси
0