Мирзиёев Россия президентини “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан мукофотлади
15:02 06.10.2022 (янгиланди: 15:27 06.10.2022)
© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев (справа) перед церемонией совместного фотографирования глав стран - участниц Шанхайской организации сотрудничества (ШОС).
© Sputnik / Сергей Гунеев
/ Oбуна бўлиш
Владимир Путин Россия ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги анъанавий дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланган.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинни мамлакатнинг “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан мукофотлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби маълум қилди.
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан мамлакатларимиз халқлари ўртасидаги анъанавий дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини ривожлантириш ҳамда таваллудининг 70 йиллик юбилейи муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Владимирович Путин Ўзбекистон Республикасининг "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан мукофотланди", - дейилган хабарда.
“Олий Даражали Дўстлик” ордени 2020 йил 11 март куни таъсис этилган. У билан Ўзбекистон билан ўзаро дўстлик, ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини барқарор ривожлантиришда ҳисса қўшган, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни ҳал этишда юксак сиёсий иродасини намоён этган, фаол ташаббуслари билан Ўзбекистон олдидаги юксак хизматлари учун хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари тақдирланади.
Шунингдек, орден билан Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тақдирланиши мумкин. Бунда орден чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун мамлакатнинг олий давлат мукофоти ҳисобланади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаОрден "Олий Даражали Дўстлик"
Орден "Олий Даражали Дўстлик"
© Пресс-служба президента Узбекистана
Орден 1 микрон қалинликдаги 999 пробали олтин билан қопланган 110 грамм оғирликдаги 916 пробали кумушдан тайёрланади ва тўртта қопламали медальондан иборат бўлади.
Тегишли кетма-кетликка риоя этган ҳолда кўкракнинг ўнг томонига ёки орден занжирида тақиб юрилади. Унинг узунлиги – 700 миллиметр, йирик ва майда ҳалқаларга бўлинади (жами 22 та ҳалқа, жумладан илгак), материаллари - 1 микрон қалинликдаги 999 пробали олтин билан қопланган 916 пробали, oғирлиги 170 грамм бўлган кумуш.