https://sputniknews.uz/20221006/meksika-prezidenti-zelenskiyning-nobel-mukofoti-olishiga-qarshi-chiqdi--28858134.html
Мексика президенти Зеленскийнинг Нобел мукофоти олишига қарши чиқди
Мексика президенти Зеленскийнинг Нобел мукофоти олишига қарши чиқди
Sputnik Ўзбекистон
Андрес Мануэль Лопес Обрадор ҳарбий можаро иштирокчиларидан бири қандай қилиб бундай мукофотни олиши мумкинлигидан ҳайрон қолди. 06.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-06T16:24+0500
2022-10-06T16:24+0500
2023-04-05T18:40+0500
дунёда
нобел мукофоти
украина
владимир зеленский
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/14/24109127_0:165:3050:1881_1920x0_80_0_0_64c1b3a5120ab32286a69879c6f412aa.jpg
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор Европарламентнинг Украина етакчиси Владимир Зеленскийни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатиш ҳақидаги таклифини танқид қилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар берди.Аввалроқ, “Reuters” Тинчлик бўйича Нобел мукофоти Россия президенти Владимир Путиннинг “оппонентлари”га, жумладан Зеленскийга ҳам берилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.Маълумот учун, 2021 ва 2013 йилларда Россия президенти Владимир Путин Нобел мукофотига номзод этиб кўрсатилган.Нобель тинчлик мукофоти - Альфред Нобель фонди томонидан ҳар йил топшириладиган нуфузли 5 та мукофотлардан бири бўлиб, дунёда тинчликни мустаҳкамлаш учун қўшган ҳиссаси учун берилади.Турли йилларда ушбу мукофотга Барак Обама, Альберт Гор, Кофи Анан, Ким Де Жун, Нельсон Манделла, Михаил Горбачев ва бошқалар муносиб деб топилган.24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбасс республикалари раҳбарларининг ёрдам сўраб мурожаатига жавобан Украинада махсус ҳарбий операция ўтказилишини маълум қилди. Шундан сўнг АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия, шунингдек, бир қатор бошқа давлатлар Россияга қарши кенг кўламли санкциялар киритди. Бундан ташқари, Ғарб давлатлари Киевга миллиардлаб долларлик қурол етказиб беришни кучайтирган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/14/24109127_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_abd2607b59c4271a0b98607b33c91c4e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, нобел мукофоти, украина, владимир зеленский, россия
дунёда, нобел мукофоти, украина, владимир зеленский, россия
Мексика президенти Зеленскийнинг Нобел мукофоти олишига қарши чиқди
16:24 06.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Андрес Мануэль Лопес Обрадор ҳарбий можаро иштирокчиларидан бири қандай қилиб бундай мукофотни олиши мумкинлигидан ҳайрон қолди.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор Европарламентнинг Украина етакчиси Владимир Зеленскийни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатиш ҳақидаги таклифини танқид қилди. Бу ҳақда
Sputnik Тожикистон хабар берди.
“Уни ёки бошқасини [аризачини] қўллаб-қувватлашимиздан қатъи назар, ҳарбий можаро иштирокчиларидан бири қандай қилиб Тинчлик учун Нобел мукофотини олади? Тинчлик учун курашаётган бошқа ҳеч ким йўқми?” - деган сиёсатчи кеча, 5 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Аввалроқ, “Reuters” Тинчлик бўйича Нобел мукофоти Россия президенти Владимир Путиннинг “оппонентлари”га, жумладан Зеленскийга ҳам берилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Маълумот учун, 2021 ва 2013 йилларда Россия президенти Владимир Путин Нобел мукофотига номзод этиб кўрсатилган.
Нобель тинчлик мукофоти - Альфред Нобель фонди томонидан ҳар йил топшириладиган нуфузли 5 та мукофотлардан бири бўлиб, дунёда тинчликни мустаҳкамлаш учун қўшган ҳиссаси учун берилади.
Турли йилларда ушбу мукофотга Барак Обама, Альберт Гор, Кофи Анан, Ким Де Жун, Нельсон Манделла, Михаил Горбачев ва бошқалар муносиб деб топилган.
24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбасс республикалари раҳбарларининг ёрдам сўраб мурожаатига жавобан Украинада махсус ҳарбий операция ўтказилишини маълум қилди. Шундан сўнг АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия, шунингдек, бир қатор бошқа давлатлар Россияга қарши кенг кўламли санкциялар киритди. Бундан ташқари, Ғарб давлатлари Киевга миллиардлаб долларлик қурол етказиб беришни кучайтирган.