https://sputniknews.uz/20221006/adabiyot-boyicha-nobel-mukofoti-28875608.html
Адабиёт бўйича Нобель мукофоти француз ёзувчисига берилди
Адабиёт бўйича Нобель мукофоти француз ёзувчисига берилди
Sputnik Ўзбекистон
2022 йилги адабиёт бўйича Нобель мукофоти француз ёзувчиси Анни Эрнога берилди. 06.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-06T18:58+0500
2022-10-06T18:58+0500
2022-10-06T18:58+0500
дунёда
нобел мукофоти
тил ва адабиёт
илм-фан
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/06/28878108_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_9d1185b30fbd6945883b42dab147e21e.jpg
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Адабиёт бўйича 2022 йилги Нобел мукофоти француз ёзувчиси Анни Эрнога берилди. Бу ҳақда бугун Швеция академияси Нобел қўмитаси маълум қилди.Қарорнинг асосли қисмида ёзувчи "шахсий хотиранинг келиб чиқиши, ўзига хослиги ва жамоавий чекловларини очиб берадиган" жасорати ва аниқлиги учун тақдирланган.Қайд этилишича, ўз ишида "Анни Эрно жинси, тили ва синфи билан ажралиб турадиган ҳаётни қатъият билан ҳамда турли бурчаклардан ўрганади". Мутахассисларнинг таъкидлашича, унинг ёзиш йўли узоқ ва машаққатли бўлган.SVT телеканали телефон орқали ёзувчи билан боғланиб, Стокгольмга мукофот олиш учун келиш ёки келмаслигини сўраганда албатта келишини билдирган.Маълумот учун, Анни Эрно 1940 йил 1 сентябрда Лиллебонна шаҳрида туғилган. У йигирмадан ортиқ китоблар муаллифи, ўндан ортиқ адабий мукофотларни қўлга киритган. Биринчи романи "Les Armoires vides" (Бўш шкафлар) 1974 йилда нашр этилган. Арнонинг энг машҳур асарлари қаторига “Ҳодиса”, “Аёл”, “Оддий эҳтирос”, “Ҳокимиятда”, “Йиллар”, “Бобурдаги зиёфат” ва “Ҳаётдаги ўрин” китоблари киради.Мукофотларни топшириш маросими 10 декабрда — мукофот таъсисчиси Алфред Нобель вафот этган кунда бўлиб ўтади. Одатда совриндорлар мукофотларни Швеция қироли Карл XVI Густав иштирокидаги тантанали маросимда шахсан қабул қилиб олади. Бироқ 2020 ва 2021 йилларда коронавирус пандемияси туфайли, маросим видеоформатда ўтказилганди.Ҳар бир номинация бўйича Нобел мукофотининг пул компоненти ҳажми, аввалгидек, бу йил ҳам 10 миллион крон (ҳозирги курс бўйича 900 минг доллардан бир оз кўпроқ)ни ташкил этади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/06/28878108_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_76b0b9bc590cfa7357f9122410d81eb9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, нобел мукофоти, тил ва адабиёт, илм-фан
дунёда, нобел мукофоти, тил ва адабиёт, илм-фан
Адабиёт бўйича Нобель мукофоти француз ёзувчисига берилди
2022 йилги адабиёт бўйича Нобель мукофоти француз ёзувчиси Анни Эрнога берилди.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Адабиёт бўйича 2022 йилги Нобел мукофоти француз ёзувчиси Анни Эрнога берилди. Бу ҳақда бугун Швеция академияси Нобел қўмитаси
маълум қилди. Қарорнинг асосли қисмида ёзувчи "шахсий хотиранинг келиб чиқиши, ўзига хослиги ва жамоавий чекловларини очиб берадиган" жасорати ва аниқлиги учун тақдирланган.
Қайд этилишича, ўз ишида "Анни Эрно жинси, тили ва синфи билан ажралиб турадиган ҳаётни қатъият билан ҳамда турли бурчаклардан ўрганади". Мутахассисларнинг таъкидлашича, унинг ёзиш йўли узоқ ва машаққатли бўлган.
"Бу ажабланарли эмас, у бутун адабий дунёда яхши танилган ва [унинг асарлари] кўплаб тилларга таржима қилинган", - дейди Нобел қўмитаси раиси Андерс Ульссон.
SVT телеканали телефон орқали ёзувчи билан боғланиб, Стокгольмга мукофот олиш учун келиш ёки келмаслигини сўраганда албатта келишини билдирган.
Маълумот учун, Анни Эрно 1940 йил 1 сентябрда Лиллебонна шаҳрида туғилган. У йигирмадан ортиқ китоблар муаллифи, ўндан ортиқ адабий мукофотларни қўлга киритган. Биринчи романи "Les Armoires vides" (Бўш шкафлар) 1974 йилда нашр этилган. Арнонинг энг машҳур асарлари қаторига “Ҳодиса”, “Аёл”, “Оддий эҳтирос”, “Ҳокимиятда”, “Йиллар”, “Бобурдаги зиёфат” ва “Ҳаётдаги ўрин” китоблари киради.
Мукофотларни топшириш маросими 10 декабрда — мукофот таъсисчиси Алфред Нобель вафот этган кунда бўлиб ўтади. Одатда совриндорлар мукофотларни Швеция қироли Карл XVI Густав иштирокидаги тантанали маросимда шахсан қабул қилиб олади. Бироқ 2020 ва 2021 йилларда коронавирус пандемияси туфайли, маросим видеоформатда ўтказилганди.
Ҳар бир номинация бўйича Нобел мукофотининг пул компоненти ҳажми, аввалгидек, бу йил ҳам 10 миллион крон (ҳозирги курс бўйича 900 минг доллардан бир оз кўпроқ)ни ташкил этади.