Умумтаълим мактаблар рейтинги эълон қилинди

© Самарқанд шаҳар ҳокимлигимактаб ўқувчилари
мактаб ўқувчилари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2022
Oбуна бўлиш
Мактаблар миллий рейтингида энг юқори ўринларни Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари эгаллаган бўлса, энг охирги ўринларни Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари банд этди.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ўзбекистондаги умумтаълим муассасаларининг рейтингида Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларлари етакчи ўринларни эгаллади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси маълум қилди.
Қайд этилишича, Таълим инспекцияси томонидан ўтган бир йил давомида мактаблар рейтингини аниқлаш бўйича иккита тадқиқот амалга оширилган. Хусусан, барча мактаблар рейтингини аниқлаш учун мамлакатнинг 14 та ҳудудидаги 207 та туман (шаҳар)ларда жойлашган 9 954 (ўтган йилда 9 622 та) мактаб фаолияти таҳлил қилинган.
Мактаблар миллий рейтингида энг юқори ўринларни Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари эгаллаган бўлса, энг охирги ўринларни Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари банд этган.

Умумий ўрта мактаблар рейтинги, ТОП-10:

1.
Навоий вилояти Навоий шаҳри 13-мактаб,
2.
Бухоро вилояти Бухоро шаҳри 38-мактаб,
3.
Бухоро вилояти Бухоро тумани 49-мактаб,
4.
Бухоро вилояти Жондор тумани 3-мактаб,
5.
Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани 21-мактаб,
6.
Навоий вилояти Навоий шаҳри 9-мактаб,
7.
Бухоро вилояти Бухоро шаҳри 28-мактаб,
8.
Бухоро вилояти Бухоро тумани 14-мактаб,
9.
Бухоро вилояти Жондор тумани 41- мактаб,
10.
Бухоро вилояти Жондор тумани 38-мактаб.
Сўнгги ўринларда эса Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги 34-мактаб, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 209-мактаб, Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 295-, 62-мактаблар, Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидаги 16-мактаб, Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 54-мактаб, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 99-98- ва 100-мактаблар ҳамда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 178-мактаб эканлиги маълум бўлган.

Ихтисослаштирилган мактаблар рейтинги

1.
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги 4-ИДУМ,
2.
Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 6-ИМИ,
3.
Бухоро вилояти Жондор тумани 49-ИДУМ,
4.
Хоразм вилояти Шовот тумани ХФММИ,
5.
Бухоро вилояти Когон тумани 1-ИДУМ,
6.
Хоразм вилояти Хива шаҳри 56-ИМИ,
7.
Жиззах вилояти Жиззах шаҳри “Умид ИДУМ”,
8.
Наманган Мингбулоқ тумани 13-ИДУМ,
9.
Наманган вилояти Чортоқ тумани 20-ИДУМ,
10.
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани 12-АФЧЎИМИлар ўрин олган.
Сўнгги ўринларда эса Тошкент вилояти Бўка туманидаги 16-ИДУМ, Наманган вилояти Наманган шаҳридаги 40-ИДУМ, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 69-ИДУМ, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 180-ИДУМ, Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги 12-ИДУМ, Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги 39-ИДУМ, Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 56-ИДУМ, Хоразм вилояти Хива шаҳридаги 97-ММИ, Хоразм вилояти Боғот туманидаги 47-ИДУМ, Тошкент вилояти Бўка туманидаги 27-ИДУМ мактаблар қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0