Таълим кредитлари миқдори уч баравар ошди – Халқ банки

© Sputnik / Александр КряжевСтудент
Студент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2022
Oбуна бўлиш
5 августдан 30 сентябрга қадар 15 631 нафар талабага 174 млрд сўм миқдорида ажратилган. Ундан 75 % - хотин-қизлар учун мўлжалланган.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Халқ банки ажратган таълим кредитлари миқдори 2022 йилда ўтган йилга нисбатан 3 баравар ошди. Бу ҳақида Халқ банки ахборот хизмати раҳбари Гулноза Алимова Sputnik мухбирига айтиб берди.

Халқ банки томонидан таълим кредитлари учун 2021 йилда 49 миллиард сўм ажратилган бўлса, 2022 йилда 206 миллиард сўм маблағ ажратилди. Бу кўрсатгич ўтган йилга нисбатан 3 баробарга ўсган.

Хусусан, 25 августдан 30 сентябрга қадар 15 631 нафар талабага 174 млрд сўм миқдорида ажратилган. Ундан 75 % - хотин-қизлар учун мўлжалланган, - дейди банк вакили.
Таълим кредитлари сони ва миқдори бўйича Халқ банки Ўзбекистонда етакчидир. Банк томонидан ажратилган таълим кредитлар улуши республика бўйича ажратилган жами таълим кредитларнинг 39 %ини ташкил қилади. Қолган 61% - бошқа 11та банк банк томонидан ажратилган.
Янги ўқув йилида таълим кредитлари сони ошишининг асосий сабаблари, бу - ОТМларга квоталар сони ошиши, тижорат банкларида таълим кредити ажратиш жараёни тезлашиши ва хотин-қизларни ўқитиш ва уларга имтиёзлар ажратиш бўйича қабул қилинган ҳукумат қарорлари бўлди, - дейди банк вакили.
Таълим кредитлар қачон қайтарилади
Асосий қарз талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг, еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилиши белгиланган.
Қандай тълим йўналишларига кредит берилмайди
“Шуни алоҳида таъкидлайманки, таълим кредитлари Табақалаштирилган тўлов-контрактлар (яъни супер контракт) ва масофавий таълим учун ажратилмайди”, - деди Гулноза Алимова.
Нега айнан Халқ банкига мурожаат қилишмоқда
Халқ банкидан кредит олишнинг бир неча қулай томонлари бор. Булардан биринчиси - банк филиалларининг Республика бўйлаб кенг тарқалгани. Вилоят, туман ва шаҳарларда 186 та филиали ҳамда 87 та банк хизматлари маркази мунтазам фаолият юритиб келмоқда.
Шунингдек Халқ банки талабалар ва уларнинг ота-оналари учун бепул банк карталари очиш имкониятидир. Шундан сўнг ота-оналар фарзандининг харажатлари учун картадан-картага пул ўтказмаларини фоизсиз амалга ошириши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0